Таҳлил

Араб тилининг икки муҳим жиҳати

1689

Араб тили уламолари айтадилар:

لولا الحذف والتقدير    لفهمت النحو الحمير

"Агар ҳазф (тушириб қолдириш) ва тақдир қилиш (зоҳирда кўрсатмаслик) бўлмаганида, араб тили қоидаларини эшаклар ҳам тушунган бўларди" 

"Ат-Тибён фи Роваиъил Қуръон" китоби, 207-бет.

Араб тилини ўрганишлик осон. Олдингизда ўтиб бўлмайдиган улкан тоғ бор деб тасаввур қилманг. Араб тили шундай бўстонки, гулларидан баҳра олган одамгина унинг чиройи қадрига етади. 

Аллоҳ таоло Қуръонни бекорга шу тилда туширмаган. У ҳаммага тушинарли. Фақат салгина ҳаракат қилиш керак. 

Қиёматгача Аллоҳдан бошқа китоб келмайди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа ҳадис айтмайдилар. Борини ўрганишга киришмаслик ҳидоятда юришдан бош тортишга ўхшайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Умматимдан бош тортганлардан бошқа ҳаммаси Жаннатга киради",–дедилар. Шунда саҳобалар:"Ким ҳам бош тортарди, эй Росулаллоҳ",– дедилар. Росулуллоҳ:"Ким менга бўйсинса, Жаннатга киради. Кимки менга осийлик қилса, бош тортган бўлади",– дедилар (Бухорий ривояти). Жаннатга киришлик шариъатга бўйсинишлик, амал қилишлик билан бўлади. Амал учун эса илм керак.

Исломий бўлса ҳам сериал кўриб ёки фейсбукда кўп ўтириб, 2-3 йил вақтингиз ўтиб кетяпти. Бу вақт қайтмайди. Молингизни, жонингизни берсангиз ҳам қайтмайди. Ўрганган битта оят ёки ҳадисингиз сизнинг Жаннатга киришингизга ёки Жаҳаннамда қутилиб қолишингизга сабаб бўлиши мумкин.

Инсоннинг ҳайвондан фарқи файласуфлар айтганидек фақат гапиришда эмас. Гапириш фазилат эмас. Ҳайвонлар гапирмаса ҳам инсонларга зулм қилмайди, бировни залолатга етакламайди. Аммо жоҳиллар... Улар Аллоҳнинг юборган балосидир! 

Ёмони илм олмасликда, ундан ёмони илм олаяпман деб нима ўрганганини тушунмасликда! Иккинчи тоифанинг ўқиганлари бўғзиларидан тепага кўтарилмайди!

Энг ёмони эса, шубҳасиз, илмни чуқур ола туриб адашиб кетишликда!

Унутманг! Одам алайҳиссаломнинг Жаннатдан чиқишига сабабчи бўлган шайтон алайҳи лаъна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларининг ҳам гувоҳи бўлган. Тушуняпсизми?! Сиз ҳадис ёдласангиз, у шу ҳадис айтилган пайтда мавжуд бўлган! Сизни ҳеч қийинчиликсиз оёғингиздан тортиши мумкин! 

Аллоҳдан манфаатли илм беришини сўраймиз!

Юсуф Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб ёзуви ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киради

380 12:00 14.02.2020

Қуръони каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш мумкинми? (4-мақола)

661 19:40 13.02.2020

Турди Фароғий нима дейди?

1039 07:30 08.02.2020

Имом Мотуридийнинг 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асари Туркиядан олиб келинди

676 18:40 31.01.2020

Араб тилига қизиқиб қолган япониялик исломни қабул қилди

2263 11:40 23.01.2020
« Орқага