Янгиликлар

Араб ёзуви ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киради

464

Саудия Арабистони Маданият вазирлиги араб хаттотлигини ЮНEСКО рўйхатига киритиш учун беш кунлик семинар ва йиғилиш ўтказди. Ўн олтита араб давлати ALESCO (Араб давлатлари лигасининг Таълим, маданият ва фан бўйича ташкилоти) билан ҳамкорликда иштирок этди. Йиғилишда "Араб хаттотлиги" номинациясини март ойида ЮНEСКОга тақдим этишга қарор қилинди.

Хаттотлик амалиётларининг бир неча турлари аллақачон ЮНEСКО рўйхатига киритилган. Масалан, хитой хаттотлиги ушбу рўйхатга 2009 йилда, 2013 йилда мўғул, ўтган йили арман хати киритилган.

Саудия Арабистони Таълим, маданият ва фан бўйича миллий комиссия бош котиби Ҳаттон бин Мунир бин Самман араб хаттотлиги араб ва ислом маданий ўзига хослигининг жиҳатларидан бири, бой тарихга эга ва тез орада бу рўйхатда ўз ўрнини эгаллашини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

2080 10:11 30.05.2020

Миллиардлаб одам тоза сувдан маҳрум

413 09:00 23.03.2020

Шаржада йирик кутубхона – “Донишмандлик уйи” очилади (фоторепортаж)

938 12:00 19.02.2020

«ИШИДга алоқадор болалар махфий изоляторларда сақланяпти»

1884 16:40 22.05.2019

Малида машҳур пахса масжид таъмирланди

694 10:41 01.05.2019
« Орқага