Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аргентина: суд собиқ президентга қамоқ жазоси тайинлади

866

Аргентина суди коррупция иши бўйича собиқ президент Кристина Киршнерга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинлади ва унга умрбод давлат лавозимларида ишлашни тақиқлади.

Аргентина Федерал суди мамлакатнинг амалдаги вице-президенти ва собиқ президенти Кристина Киршнерни йўл қурилиши соҳасида коррупция иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, унга умрбод давлат лавозимларида ишлаш тақиқланди. У ҳукм устидан тегишли идораларга шикоят қилиши мумкин.

Киршнер билан биргаликда бу ишга яна ўн икки киши тортилган, уларнинг орасида собиқ амалдорлар ва тадбиркорлар бор. Тергов улар йиллар давомида бюджетни талон-тарож қилиб, йўл қурилиши учун нархларни ошириб келганини иддао қилмоқда. Киршнер томонидан бевосита имзоланган битта ҳам ҳужжат йўқ, аммо прокурорнинг сўзларига кўра, унинг расмий позицияси ва хабардорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, у нима бўлаётганидан хабардор бўлган.  Шу боисдан прокуратура уни жиноий гуруҳ раҳбари деб ҳисоблаган. Вице-президентнинг ўзи барча айбловларни рад этмоқда.

Собиқ президентдан ташқари йирик тадбиркор Лазаро Баез ва яна етти киши ҳақиқий жиноий жазоларга ҳукм қилинди, тўрт нафари оқланди.

Август ойида прокурор Киршнерни 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни ва умрбод давлат лавозимларида ишлашдан маҳрум қилишни сўраган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

773 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

556 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

570 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1373 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2611 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1531 15:50 01.06.2023
« Орқага