“Қорабоғ урушидаги ғалабадан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бутун Жанубий Кавказнинг етакчисига айланиши мумкин”, деди "Россия 1" каналидаги "Владимир Соловёв билан оқшом" дастурида миллати арман бўлган таниқли режиссёр, Россия халқ артисти, "Мосфилм" бош директори Карен Шахназаров.
"Менда Жанубий Кавказда янги ҳолат пайдо бўлиши мумкин, деган фикр бор ва бу мутлақо одатдан ташқари. Мен шуни тушундимки, Алиев бугунги кунда советлардан кейинги 30 йилда Жанубий Кавказдаги энг муваффақиятли ва энг нуфузли сиёсатчига айланди. У таниқли сиёсатчи, ақлли ва билимдон раҳбар", – деган Карен Шахназаров.
Бундай одам, унинг фикрига кўра, минтақани бирлаштиришга хизмат қилиши мумкин. "Жанубий Кавказ у ёки бу тарзда қандайдир минтақавий бирлашмага муҳтож ва бугунги кунда ким ушбу минтақавий бирликда етакчи бўлишни даъво қилиши мумкин? Фақат урушда ғалаба қозонган ва ресурсларга бой давлат Озарбайжон раҳбари жаноб Алиев", деди "Мосфилм" бош директори. "Бунинг учун Арманистон билан тинчликка эришиш ва Грузия билан келишиш талаб этилади”.
Шу билан бирга, бундай позиция, у таъкидлаганидек, Озарбайжоннинг ташқи таъсирдан мустақиллигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, бу суверен сиёсат олиб борадиган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга интиладиган Россия учун фақат ижобий бўлиши мумкин.
Шунингдек, Карен Шахназаров Тоғли Қорабоғ можаросини этник-конфессиявий деб аташ ва шу билан бошқаларни бирон бир томонга ёрдам беришга ундаш уринишларини рад этди. "Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда диннинг қандайдир аҳамияти борлигига ишонган киши шунчаки сиёсатда ҳеч нарсани тушунмайди. Буларнинг барчаси ўйлаб топилган афсоналар", деди директор.
"Мосфилм" бош директори ўз сўзини якунлар экан, Илҳом Алиев, албатта, Қорабоғ урушидаги ғалабадан сўнг, албатта минтақавий етакчига айланади. "Бунинг учун у бугун барча имкониятларга эга", - дея хулоса қилган Карен Шахназаров.