Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Яҳудий эксперти: "Арманистон Озарбайжонга тажовуз қиляпти!"

6854

Арманистон дунё ҳамжамиятини чалғитишга ва жавобгарликдан қочишга уринмоқда, деди душанба куни Trend нашрига берган интервюсида исроиллик эксперт, адвокат ва жамоат арбоби Натаван Рашидова-Катсман.

У Арманистоннинг ASALA террорчиларини Тоғли Қорабоғдаги жангларда иштирок этишига изоҳ берар экан: "Бу ажабланарли ҳол эмас, Арманистоннинг бутун дунёда терроризм билан шуғулланаётган террорчиларни ўз сафларига жалб қилиши, тинч аҳолига қарши террористик ҳаракатларни амалга оширувчи  кучлар учун одатий ҳолатдир", деган Катсман.

Унга кўра, "арман асирлигида жабр кўрганларнинг гувоҳликлари арман жаллодлари ва уларнинг ёрдамчиларининг ҳайвонларча табиатини тўлиқ очиб бериши мумкин".

"Маълумки, Арманистон террористик гуруҳлардан фойдаланиб, ғайриинсоний ва шафқатсиз қотилликларни амалга оширди. Озарбайжон халқи, арман ёлланма аскарлари томонидан Қорабоғ можароси бошланган даврдан бери ўлдирилган Озарбайжон аҳолиси – болалар, аёллар, қариялар ҳақида айтиб беришлари мумкин. Арман босқинчилари Қорабоғдаги урушда террорчилар кучидан фойдаланиб, сўнгра уларни ўз миллий қаҳрамонлари деб эътироф этганлари тўғрисидаги очиқ эътирофлари ва баёнотлари мавжуд" – дейди Катсман.

Унинг сўзларига кўра, ёлланма аскарларни жалб қилиш нафақат халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, балки дунёнинг аксарият давлатларининг ички қонунларида ҳам тақиқланган.

Катсманнинг таъкидлашича, Озарбайжон Арманистон томонида жанг қилаётган террористлар ҳақида аниқ далилий ҳужжатларга эга. 

«Бундан ташқари, бир неча мамлакат разведка хизматлари можаро зонасига террорчилар жалб қилинаётгани тўғрисида очиқ баёнотлар беришди. Яъни, можаро зонасида террорчилар борлиги ҳақиқатда тасдиқланди. Арманистоннинг тутган йўли халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлишига қарамасдан, арманлар ўз қарорини ўзгартиргани йўқ», дейди у.

Катсман фикрларига кўра, Арманистон кўнгиллилар гуруҳлари "мустақил Арцах давлати"га келганликларини расман эълон қилиб, бу ерда халқаро қонунларнинг бузилиши йўқ дея дунё ҳамжамиятини чалғитишга ва жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилмоқда. "Аммо бу уринишлар ҳам муваффақиятсиз тугайди,  бу баёнотлар асоссиз ва Арманистон раҳбариятининг ҳийла-найрангларига яна бир далилдир. Маълумки, "Арцах республикаси" йўқ, Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида яратилган қўғирчоқ режимини нафақат бутун дунё, ҳатто Арманистон ҳукумати ҳам тан олмагани барчага маълум". 

Катсман билдиришича, уруш олиб бориш қонун-қоидалари тўғрисидаги халқаро Гаага конвенциясининг 3-моддасига биноан, Арманистон ҳам пуллик ёлланма аскарлар, ҳам ноқонуний «кўнгиллилар»нинг ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва Озарбайжонга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши керак.

"Озарбайжон халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилади. Озарбайжон Арманистон жиноятларига қарши халқаро судларга тегишли мурожаат йўллашдан ташқари, БМТ мудофааси остида бўлиш, тинч аҳолининг хавфсизлиги ҳар қандай террористик ҳужумлардан, ҳар қандай босқинчилик уринишларидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳар бир мустақил давлат ўз ҳудудида ёлланма кўнгиллиларни тўплаш, ўқитиш, молиялаштириш ва можаро зонасига ёллаш нафақат ҳар бир давлат ички қонунлари, халқаро ҳужжатлар билан ҳам таъқиқлаб қўйилган. БМТ Бош ассамблеясининг 1974 йил 14 декабрдаги 3314-сонли қарорига мувофиқ, Арманистон тутган йўл Озарбайжон томонига қаратилган тажовузи деб қабул қилиш мумкин" дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Шовотландия” кафесида содир бўлган ёнғин сабабчиси аниқланди

65 11:51 28.02.2021

Донбасс қачон Украинага қайтиши ҳақида тахминлар билдирилди

296 10:00 28.02.2021

Туркманистон президентининг ғаройиб таклифи

1012 09:00 28.02.2021

Ўзбек анклавларга йўллар очиладими? – Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

478 08:34 28.02.2021

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

308 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1873 20:00 27.02.2021
« Орқага