Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Арманистон муҳим танлов остонасида

981

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Арманистон билан алоқа ўрнатилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзлари ва бунга Ереваннинг реакциясидан сўнг турк-арман муносабатлари яна кун тартибига чиқди.

Хусусан, Арманистон бош вазири Никол Пашинян унинг мамлакати Туркия билан алоқаларни яхшилашга тайёрлигини маълум қилди. Пашинян Туркия президенти Эрдоғаннинг Арманистон билан алоқалар ҳақидаги баёнотига тўхталар экан, унинг сўзларидан икки давлат муносабатларини нормаллаштириш мумкинлиги аён бўлишини айтди. «Туркия билан алоқаларни нормаллаштириш, автомобил ва темир йўлларни очиш учун музокара ўтказишга тайёрмиз», – деди Арманистон бош вазири Вазирлар Маҳкамасининг ўтган ҳафтадаги йиғилишида.

Туркия биринчилардан бўлиб Арманистон мустақиллиги тан олган бўлса-да, икки давлат дўстга айланмади, аксинча Арманистон Анқарага ҳудудий даъволарни илгари сурди ва “арманлар геноциди” масаласини кўтарди. 

Озарбайжон Давлат божхона қўмитаси академияси ходими Араз Асланлининг ёзишича, Туркиянинг Арманистонга муносабати ҳар доим очиқ ва адолатли мулоҳазаларга таянган.

Турк расмийлари Туркия ва Арманистон муносабатлари учта масаланинг ечимига боғлиқлигини ҳар доим айтиш келишган: Озарбайжон ҳудудининг 20 фози (Арманистон томонидан) босиб олингани, “арманлар геноциди” масаласи ва Арманистоннинг Туркияга нисбатан ҳудудий даъволари, – дейди Асланли. – Шунингдек, турли даврларда Нахчивон Мухтор Республикаси ва Озарбайжоннинг асосий ҳудуди ўртасида (Арманистон орқали) қуруқликда йўл ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган”. 

Анқара Ереваннинг бир қатор шартларни бажаришини истамоқда. Жумладан, Туркиянинг Шарқий Онадўли ҳудудлари Ғарбий Арманистон эканлиги ҳақидаги даъводан воз кечиш. Ушбу иддао Арманистоннинг 1990 йил 23 августида қабул қилинган Мустақиллик декларациясида акс этган. 

Бундан ташқари, Туркия ўз ҳудудида жойлашган, арманлар Арарат деб атайдиган Ағри тоғи тасвирининг Арманистон гербидан олиб ташланишини ҳамда Ереваеннинг қўшни давлатлардан ер даъво қилмаслигини ҳам хоҳлайди. 

Тоғли Қорабоғ можароси деярли ҳал бўлганига кўра, энди бошқа масалаларни ҳал қилишга ўтиш мумкин. Бироқ бу энг биринчи навбатда Арманистон раҳбариятининг сиёсий иродасига боғлиқ. Ереван ё қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш орқали иқтисодий ривожланиш йўлини танлайди, ёки Москванинг қош-қовоғига қараб ўтиришни давом эттиради. 

Убайдуллоҳ Адҳамов тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илҳом Алиев: “Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни яхшилашга тайёр”

510 07:56 07.10.2021

Пашинян Озарбайжон президенти билан учрашишга тайёрлигини билдирди

333 09:50 04.10.2021

Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлигини билдирди

238 11:55 27.09.2021

Энди Озарбайжон Арманистонни судга берди

543 15:45 24.09.2021

Озарбайжон фуқароси минада портлаб кетди – Арманистон хариталарни нотўғри берган

487 14:05 22.09.2021

Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»

499 18:00 20.09.2021
« Орқага