Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Арманистон муваффақиятсизликка учраяпти”

5669

Арманистон жанг майдонида қақшатқич муваффақиятсизликка учраяпти ва шунинг учун ҳам Туркиянинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётгани ҳақида фикрни шакллантиришга уриняпти. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қатарнинг The Peninsula нашрига берган интервьюсида ана шундай деди.  

Президентнинг сўзларига кўра, Анқарага нисбатан маломатлар Ереваннинг чорасизлигини кўрсатиб турибди.  

“Арманистон қарийб ўттиз йилдан бери Озарбайжон ҳудудининг бир қисмини оккупацияда ушлаб турибди, у ерда оммавий жиноятларни содир этди. Халқаро ҳамжамият эса ўнлаб йиллардан бери бунга лоқайд қаради, бу эса Озарбайжонга нисбатан янги провокациялар учун асос яратди. Боку буларга жавобан тарихий ерларини озод қилиш операциясини бошлади. Бугун Озарбайжон арманлар томонидан босиб олинган ерларини қадам-бақадам озод қиляпти”, – деди Туркия раҳбари.

Эрдоғаннинг таъкидлашича, Арманистон – Озарбайжон можаросида воситачиликни зиммасига олган давлатлар Тоғли Қорабоғ муаммосини боши берк кўчага киритиб қўйди. У можаронинг ҳал этилиши учун БМТ резолюциялари ва халқаро ҳуқуққа риоя этилиши кераклигини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

632 09:30 21.10.2020

Грузиялик эксперт: “...Озарбайжон Қорабоғни қайтариб олса...”

3655 16:30 20.10.2020

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

1562 09:30 19.10.2020

Тоғли Қорабоғда яна сулҳ эълон қилинди

768 11:10 18.10.2020

Тоғли Қорабоғ можароси: фронтда аҳвол қандай?

1358 15:45 17.10.2020

Арманистон Озарбайжонга ракета отди. “Қашшоқ давлат бу қуролларни қаердан оляпти?”

2373 12:16 17.10.2020
« Орқага