Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманистон президенти ҳукуматнинг истеъфосини истаяпти

607

Арманистон президенти Армен Саркисян Тоғли Қорабоғдаги мағлубиятдан кейин мамлакат ҳукумати истеъфо бериши зарурлигини таъкидлади. “Интерфакс”нинг хабар беришича, якшанба куни Москвада арман диаспораси вакиллари билан учрашган Саркисян “бундай фожиа” юз берган ҳар қандай мамлакатда ягона ечим ҳукуматнинг истеъфоси бўлишини айтган. 

“Агар сиёсий арбоб кучли бўлса, у яна қайтиши мумкин. Инқирозни фақатгина майдондаги одамларнинг сони билан баҳоламаслик керак. Бу нафақат давлатнинг, балки миллатнинг ҳам инқирозидир: психологик, молиявий, иқтисодий, гуманитар”, – деди Арманистон президенти. 

Унинг сўзларига кўра, муддатидан аввал сайлов ўтказиш ва технократлардан иборат муваққат ҳукуматни тузиш мавжуд вазиятдан чиқишнинг мақбул йўли бўлади. Бундан ташқари, у конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказиш таклифини билдирди. Саркияннинг фикрича, президент ҳозиргидек парламент томонидан эмас, балки халқ томонидан сайланиши, шунингдек, парламент, ҳукумат ва президент ўртасида мувозанат бўлиши зарур. Ана шунда мамлакат учун муҳим масалаларни бош вазирнинг бир ўзи ҳал қилмайди.  

9 ноябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғ бўйича битим имзолагач, Арманистонда сиёсий инқироз бошланди. Ўтган вақт давомида бир неча вазир истеъфо берди. Президентнинг чақириғига қарамай, Пашинян истеъфо бериш нияти йўқлигини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

496 08:27 25.01.2021

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

162 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

333 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

770 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

484 20:35 24.01.2021

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

262 20:00 24.01.2021
« Орқага