Арманистонда ҳарбийларнинг Озарбайжон билан урушда қақшатқич мағлубияти учун айбдорларни қидириш давом этмоқда.
Арманистон Ҳарбий прокуратураси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилган давлат харидлари билан боғлиқ ҳужжатларни текширмоқда.
Бу ҳақда Арманистон бош прокурори маслаҳатчиси Гор Абрамян оммавий ахборот воситаларига хабар берди.
Собиқ Мудофаа вазири Давид Тоноян ва унинг баъзи ўринбосарлари маблағни ўзлаштириш ва коррупция учун жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.