Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманистон Туркия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истаяпти

657

Арманистон Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралардан икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларнинг қайтадан бошлаши ва чегаранинг очилишини кутишини маълум қилди.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваган Хунанян Armenpress агентлигига берган интервьюсида Ереваннинг бу нияти 90-йилларнинг бошидан бери ўзгармаганини айтди.  

Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1993 йилда узилган ва ўшанда чегара ҳам ёпилган. Бунга Арманистоннинг Тоғли Қорабоғни босиб олгани сабаб бўлган. 

Бугун Москвада Туркия ва Арманистоннинг махсус вакиллари музокара ўтказади, учрашувнинг мавзуси – алоқаларни нормаллаштиришга тайёргарлик кўриш. 

Нормаллашиш жараёни доирасида 2 февралда Истанбул ва Ереван ўртасида авиарейслар йўлга қўйилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжон Арманистон билан чегарасини аниқлаб олишга киришди

256 11:51 24.05.2022

Илҳом Алиев ва Никол Пашинян якуний тинчликка эришишда катта қадам ташлади

517 11:23 23.05.2022

Арман депутати Қорабоғ масаласида хато қилинганини тан олди

1180 17:26 14.04.2022

Пашинян: Туркия билан келишиш учун барча ишни қилишимиз керак

338 17:19 13.04.2022

Боку: Ереван сепаратизмни рағбатлантирмоқда

508 15:25 11.04.2022

Президентларнинг учрашуви эртасига Озарбайжон ҳудуди ўққа тутилди

1952 08:15 08.04.2022
« Орқага