Полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юзага келган, 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар пайшанба куни Еревандаги Арманистон ҳукумати биносига бостириб киришга ҳаракат қилишди. Арманистонда 10 ноябрда Озарбайжон Қорабоғни озод қилиш учун урушда ғалаба қозонганидан кейин бошланган норозилик намойишлари бир ойдирки, тўхтагани йўқ. Намойишчилар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Ҳукумат биноси олдида полиция ва намойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Аввалроқ, Арманистондаги мухолифат Пашинянни 8 декабрга қадар истеъфога чиқишини талаб қилганди.
Акс ҳолда, мухолифат фуқароларга бўйсунмаслик ҳаракатларини бошлаш билан таҳдид қилган. Норозилик намойишлари давом этмоқда.