Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманлар иккинчи марта сулҳни бузди: уруш яна давом этадими?

4769

«Арцах» армияси яна Қорабоғ бўйича тинчлик шартномаси шартларини бажаришдан бош тортмоқда.

Қорабоғдаги вазият барқарорлашишига қарамай, «Арцах» армияси ва арман кўнгиллилари Россия, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги келишувларни иккинчи маротаба бузиб, Келбажар туманини тарк этишдан бош тортмоқда. Дастлаб, «Арцах» армияси, Арманистон ҳарбий бўлинмалари ва кўнгиллилар Калбажар тумани ҳудудини 15-ноябрга қадар тарк этишлари керак эди, аммо келишув бузилди - Озарбайжон Президенти арман ҳарбий қисмларининг чиқиб кетиш муддатини 25 ноябргача узайтиришга рухсат берди, аммо бу минтақада ҳозирги кунгача ҳарбийлар қолмоқда, вазият барча келишувларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

"Арманистон томони дуч келган қийинчиликлар ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, Озарбайжон Арманистонга Қуролли Кучлар ва тинч аҳолининг Келбажар туманидан чиқиб кетиши учун қўшимча 10 кун беришга қарор қилди...", деган эди Президент Илҳом Алиевнинг маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳожиев.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Озарбайжон учун келишувларнинг бузилиши Қорабоғ ҳудудини тўлиқ эгаллаб олиш учун қулай пайт бўлиши мумкин, чунки бу ҳолатда уч томонлама келишув бузилмоқда.

«Муаммо шундаки, «Арцах» ҳозирда Қорабоғнинг ҳудудини топширган Пашинян имзолаган шартномаларни бажаришни истамаяпти. Бу минтақада янги тўқнашувларга олиб келиши мумкин деб тахмин қилиш мумкин, айниқса бир неча минг Озарбайжон ҳарбийлари бу ерда тўпланганлигини ҳисобга олсак», - дея қайд этади мутахассис.

Келбажар туманида қанча “Арцах” ва Арманистон аскарлари борлиги маълум эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон президенти устидан жиноят иши очилди

642 09:00 04.05.2021

Ўтмиш сабоқларидан хулоса чиқара олмаётган арманлар

1691 23:35 27.04.2021

Пашинян истеъфога чиқди, аммо...

555 14:00 26.04.2021

Илҳом Алиев: Жо Байден тарихий хатога йўл қўйди

1587 17:00 25.04.2021

Арманлар геноциди: ҳақиқатми ёки уйдирма?..

4975 10:35 25.04.2021

Жо Байден “арманлар геноциди”ни расман тан олмоқчи

1035 12:40 23.04.2021
« Орқага