Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманлар қўйган миналардан тинч аҳоли портламоқда

1391

Озарбайжон Бош прокуратураси хабар беришича, 28 ноябр куни соат 15:20 да Озарбайжон фуқаролари Ҳожиев Шакир Махаррам ўғли, Ҳажиев Фирудин Маҳаррам ўғли, Ҳусайнов Зулфугар Адиширин ўғли ва Адилзода Зибейда Шакир қизи “Тойота” автомобилида кетаётган пайтда танкга қарши минанинг портлаши натижасида вафот этган. Улар Фузули туманининг ишғолдан озод қилинган Ашаги Сейидаҳмедли қишлоғи ҳудудида бўлганлар.

Прокуратура зудлик билан воқеа жойини ва марҳумларнинг жасадларини кўздан кечириб, суд-тиббий экспертизасини тайинлаган ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширган.

Факт бўйича, назорат органи агрессив урушни режалаштириш, тайёрлаш ёки олиб бориш, қуролли тўқнашув пайтида халқаро гуманитар ҳуқуқни бузиш ва бошқа Жиноят моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

Ҳозирда прокуратура томонидан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони фуқароларининг айрим давлатларга бориши тақиқланди

1132 09:00 16.01.2021

Тоғли Қорабоғ можароси ҳамон ҳал бўлмадими?..

1002 11:05 12.01.2021

Путин Пашинян ва Алиевни Кремлга чақирди

775 21:36 11.01.2021

Анқаранинг Ереван билан муносабатлари яхшиланадими?

728 13:15 10.01.2021

Арманистон Тоғли Қорабоғ урушида неча киши ўлганини маълум қилди

1276 15:30 03.01.2021

Туркия ва Озарбайжон ўртасида Арманистон орқали транспорт йўлаги очилади

1073 20:40 31.12.2020
« Орқага