Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Арманлар тинчликдан манфаатдор. Бўлмаса...

1369

Абдували Сойибназаров, халқаро журналист: «Сўнгги вақтларда Кавказдаги зиддиятни ечиш хусусан, Қорабоғ масаласини ҳал этиш учун воситачи давлатлар ҳаракат қилмоқда. Яъни булар Россия, Европа Иттифоқи, Франция ва АҚШ давлатлари Нью-Йорк, Брюсел, Москва ва Сочида музокаралар олиб боришди. Уларнинг мақсади Қорабоғ масаласига ечим топиш. Гарчи Озарбайжон 20 фоиз ҳудудини тиклаган бўлсада ханузгача Қорабоғ масаласи ҳал этилмади. Менинг фикримча Қорабоғ масаласининг ечими Москвага боғлиқ. Озарбайжон тинчлик битимини имзолаш учун бир қатор шартларни қўйган. Унга кўра Қорабоғ пойтахт билан Озарбайжоннинг суверент ҳудудига қайтиши керак. Россия Арманистон ва Озарбайжонни манфаатини ҳисобга олган ҳолда қарорларни чиқаришга уриняпти. Бу ўринда транспорт масаласи ҳам бор» Халқаро журналист бу воқеликнинг Арманистонга таъсири ҳақида муносабатини билдирди: «Совет иттифоқи даврида яъни 1965 йилда яширин фаолият олиб борган «Дашнакцутюн» ташкилоти ташаббуси билан Қорабоғни Озарбайжондан ажратиб олиб Арманистонга қўшиб олиш учун 60 млрд доллар маблағ ажратилган эди. Шу сабаб бу муаммони ўтган асрнинг бошларидан бошланган десак тўғри бўлади. Арманларнинг даъво қилишича Касбий денгизгача бўлган ҳудудни босиб олиш ниятида эди. Яхшиҳамки бу Арманларга насиб этмади. Ҳозир эса Арманлар тинчликдан манфаатдор. Сабаби, мамлакат қашшоқлик исканжасига тушиб қолган. Ҳатто мамлакатнинг ҳар бир фуқароси мамлакатдан чиқиб кетишни орзу деб билади»

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага