Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"AрМИ – 2021" якуний натижалари эълон қилинди

1251

Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябрига қадар ўтказилган “AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида иштирок этган миллий армиямиз ўғлонлари жонажон юртимизнинг қудрати ва салоҳиятини яна бир бор, тўла-тўкис кўрсата олди.

Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси, бошқача айтганда 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ўзаро куч синашди. 

Мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2 ўринни эгаллади.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага