Таҳлил

Ароқ ёрлиғида Давлат байроғи?!

2144

Ўтган ҳафтада мамлакатимизда ички ишлар ходимларининг касб байрами нишонланди. Шарафли касб эгалари табрикланди, эътибор кўрсатилди, бахти кулганлари-ку мукофотларга лойиқ кўрилди.

Гап бўлиши мумкинмас: эл тинчлиги, юрт осойишталиги учун жонини гаровга қўйиб меҳнат қилаётганлар ҳар қанча эътиборга лойиқ.

Байрам кунлари кўнгилни бироз ҳижил қиладиган ҳолат кўзга ташландики, бу энди табрик меъёридан ортгани билан боғлиқ. Гап ички ишлар ходимларининг касб байрами шарафига совға тариқасида чиқарилган алкоголь маҳсулотига ёпиштирилган ёрлиққа боғлиқ. Юқоридаги суратни кўриб турибсиз: ароққа ёпиштирилган ёрлиқда давлат рамзи — байроқ кўзга яққол ташланади. Бундан ташқари, унга соҳа ходимларининг суратлари-да зарб этилибди.

Ҳар не касофатнинг дояси ичкилик экани маълум. Буни ҳатто соҳа ходимлари такрор-такрор айтишдан чарчамайди. Албатта, уни ичиб думалаб ётган ходимни кўрмадикку-я, аммо «шайтон суви»ни бу даражада бежаб-пардозлаб, байрам шарафига тортиқ этилиши соғлом ақлга сиғадими? Ароқ ёрлиғига давлат рамзини-да нақш этиш-чи?! Давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш — жавобгарликка сабаб бўлишини маҳсулот чиқарувчилар билмайдими?!

Қайтарамиз, соҳа ходимларига байрам баҳонасида ҳурмат бажо келтириш айб эмас. Бироқ кўрсатилаётган ҳурмат меъёридан ошиб, ҳатто давлат рамзини ҳурматсизлик қилиш даражасига борилганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Соддалик бошқа, лақмалик бошқа...

160 12:20 24.02.2020

Эрон: Қуролли кучлар коронавирусга қарши ташланмоқда

211 12:00 24.02.2020

Венецияда барча мактаблар ёпилди

115 11:40 24.02.2020

Диний секта коронавирус ўчоғига айланди

489 11:20 24.02.2020

Афғонистонликларнинг ҳеч бири урушдан “бенасиб” қолмади...

114 11:00 24.02.2020

Хитой раҳбари: “Бунчалик таҳдидга ҳеч дуч келмаган эдик”

1350 10:40 24.02.2020
« Орқага