Арзон жаннат

11:00 10.05.2019 580

Бозорларда баъзи нарсаларни арзонлаштирилган баҳода сотилса, бизни юртларда бу савдони “Расспродажа”  деб қўямиз. Покистонда ҳам буюмларни арзонлаштирилган нархларда сотиш ривож топган бўлиб,  у ерда буни “Сел” деб аталади ва қачон “Сел” деган тадбир бошланса, қиммат нархдаги буюмларни арзон нархларда сотила бошланади. Нега? Нега деганда бу буюмларга “Сел” теккан бўлади. Бу оммавий дастур бўлиб, агар ушбу “Сел” бирор қимматбаҳо нарсага тегиши билан уни ҳам арзон гаров нарсалар қаторига қўшиб қўйиши мумкин бўлади.

Қуръон карим ва Ҳадиси шарифни мутолаа қилиш билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Рамазони муборакда жаннатни биз учун “Сел” яъни бу ойда жаннатга арзонлштирилган баҳоларда эга бўлишимиз хабарини беради ва бу ойдан сўнг йил давомида инсон бундай марҳматга эга бўла олмайди, дейилади. Ваҳоланки Аллоҳ таолонинг ўзи “Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қиладир” деб турсаю, нега биз ундан, бизга раҳмат назари билан қарашлигини сўраб дуо қилмайлик. “Аллоҳим биз сендан жаннатингни сўраймиз ва дўзахингдан паноҳ тилаймиз.”  Амин.

(Ҳутуботи Фақийр 1-жилд 183-бет)

Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

Таржимон: Акмал Абдураҳмон.   

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!