Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

1508

Туркия, Сурия, Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг Москвада бўлиб ўтиши керак бўлган тўрт томонлама учрашуви Сурия режими раҳбари Башар Асаднинг президент Эрдоған билан учрашиши учун қўйган шартлари туфайли ўтказилмади. 

Бироқ, асил сабаб ҳақида ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ. Шунга қарамай, аввалроқ Сурия режими раҳбари Туркия олдига Суриядан қўшинларини олиб чиқиш шартини қўйган. Бу шартнинг бажарилмаслиги Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатлар келажагини шубҳа остига қўяди.

Башар Асад Москвага ташрифи чоғида РИА Новости агентлигига берган интервюсида ҳозирги вазиятда Туркия президенти билан учрашиш заруриятини кўрмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Анқара Сурия ҳудудларида “босқинчи” мақомида ва муносабатларни нормаллаштириш учун аввало Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Асад бу шарт бажарилганидан кейингина Эрдоған билан учраша олишини айтди.

Расмий Анқара Сурия раҳбарининг баёнотларига изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 март кунлари Москвада ўтказилиши режалаштирилган учрашувда Сурия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш шартлари муҳокама қилиниши режалаштирилган эди. Томонлар бундан аввал ҳам Россия воситачилигида музокаралар олиб боришган: ўтган йилнинг декабрь ойида улар Москвада разведка хизматлари бошлиқлари ва мудофаа вазирлари даражасидаги биринчи учрашувини ўтказган эди.

Навбатдаги бундай учрашув январь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ кейин у февраль ойига қолдирилгани эълон қилинди. Кейин Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзилалардан сўнг Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни тўхтаб қолди.

Шу билан бирга, Россия томони Эрон музокаралар жараёнига қўшилиши ҳақида маълум қилганини, шу муносабат билан тўрт давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирокида янги формат асосида бўлажак музокараларга тайёргарлик кўриш учун учрашув ўтказиш режалаштирилганини эслаш мумкин.

Бу учрашув санаси ҳам олдиндан келишиб олинган, бироқ Башар Асаднинг Москвага ташрифидан кейин у номаълум муддатга қолдирилган. Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар томонлар учрашувни кейинга кўчиришга келишиб олганини тасдиқлади, бироқ у қачон бўлиб ўтиши ҳозирча ошкор қилинмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

49 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

228 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

311 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

267 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

24 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

246 17:10 22.03.2023
« Орқага