Янгиликлар

Асад “кучини кўрсатди”: Ҳалаб аэропорти ишга тушди

998

Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги халқаро аэропортга 2012 йилдан бери илк бор самолёт қўнди, дея хабар бермоқда DW. 

Пойтахт Дамашқдан учган самолёт Ҳалабга ҳукумат мутасаддилари ва журналистларни олиб келди. Уларни ҳарбий оркестр кутиб олди. 

Суриянинг икки йирик шаҳри ўртасида амалга оширилган ушбу парвоз президент Башар Асаднинг халқаро ҳамжамиятга йўллаган рамзий ишораси сифатида баҳоланмоқда. Мамлакат транспорт вазири Али Ҳаммуд Ҳалаб аэропортининг қайтадан очилиши “катта ғалаба” эканини айтди. 

Ҳалаб мухолифларнинг қўлига ўтгандан кейин бу ердаги аэропорт ёпилган эди. 

Ҳукумат кучлари ўтган ҳафтада Ҳалабнинг назоратини ва бу шаҳарни Дамашқ билан боғлайдиган М5 автротрассасининг назоратини қайтадан қўлга киритди. Айни пайт йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва у тез орада очилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ва Европа учлиги Асад режимини жавобгарликка тортишни талаб қилишди

630 18:30 16.03.2020

Жиноятчи «тадқиқотчи» ёхуд Ғарбнинг иккинчи юзи

1420 09:00 08.02.2020

АҚШ ОАВлари Эрон хатолик туфайли Украина учоғини уриб туширганини иддао қилмоқда

991 23:46 09.01.2020

“Шомнинг президенти – қўғирчоқ!”

3779 10:20 09.01.2020

Сурияликлар 127 мамлакатга сочилиб кетган

826 12:50 22.06.2019
« Орқага