Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

809

Башар Асад режими Исроилни Сурия шимолидаги Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужумларида айблади.

Асад назоратидаги SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, Исроил ҳаво кучлари маҳаллий вақт билан соат 03:55да Ҳалаб аэропортига ҳужум уюштирган.

Агентлик маълумотларига кўра, бинога зарар етган.

Аввалроқ 7 март куни Асад режими Исроил ҳаво кучлари аэропортга зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

Ҳалабда Асад ҳарбийлари билан бир қаторда эронпараст шиа террорчи гуруҳлар ва Ҳизбуллоҳ жангарилари фаолият кўрсатмоқда.

Исроил томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этади. Исроил ҳаво кучлари вақти-вақти билан эронпараст шиа гуруҳлар ва Асад армияси позицияларига зарбалар бериб туради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

777 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

558 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

572 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1376 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2613 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1532 15:50 01.06.2023
« Орқага