Илм

Асал ва арининг сирлари

1928

Қуръон ари ва асал мавзуида муҳим бир масалага эътиборни жалб қилган. Бир қарашда ҳар қандай биологик ҳодисадай кўринувчи ари ва асалда жуда муҳим биологик мўъжизалар бор.

“(Эй, Муҳаммад) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар)  барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!”. Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир”.

Энди бирма-бир оят эътиборни тортган ҳикматларни кўздан кечирайлик...

Ари инининг сири

Олти бурчак призмалардан қурилган ари ини - фақат Оллоҳ берган илм-ваҳий билангина қуриш мумкин бўлган меъморий шоҳ асардир. Бу геометрик танлов одатдаги табиий завқ натижасида бунёд бўлган деб ўйлашнинг ҳеч иложи йўқ. Ундан ташқари, қурилиш ашёси сифатида ишлатилган моддаларнинг сақичга ўхшашлиги, яъни ўзига хос кимёвий модда танланганлиги ҳам мўъжизадан бошқа нарса эмас.

Арининг йўл танлаши ва қайтишда уйини топиши

Жамики жондорларга оид жуда қизиқ бир ҳикоятдир бу.

Асалари, бир томондан, ўзига хос овоз тўлқинларига эга, иккинчи томондан, худди компютердай аниқ бир ҳаракатда бўлиб, маълум бир вазифани адо этади. Ояти карима бу ҳикматни ҳам жуда ҳассослик билан тавсифлаган. Арининг табиий равишда уйини топиб келиши, йўлда ҳеч адашмаслиги мавзуида кўп китобларда ҳикоя қилинган. Қизиққан кишилар у китобларни излаб топиб ўқишлари мумкин. Биз қўлга олган мавзу ва таҳлил қилмоқчи бўлган ҳодиса - биологиянинг асалга оид сўнгги хулосалари борасидадир. Энди асалнинг таркиби мавзуида махсус бир изоҳ келтираман.

Асалнинг таркиби ва хусусиятлари

Арининг таққоси йўқ меъморлиги ва онгли ҳаёт соҳиби эканлиги ҳаммага маълум. Аммо ари шунча кўп асални ўз эҳтиёжи учун "ишлаб чиқарармикан?" Йўқ. Аксинча, ўзи ишлаб чиқарган асалнинг юздан бири унга ортиқчалик қилади. Шундай ҳисоб мутахассиси бўла туриб, ўзига керак бўлмаган нарсани кўп ишлаб чиқариши табиат мувозанати доирасида ғайри-табиий ҳодиса деб ҳисобланади. Демак, оятда амр этилганидай, бутун оламларнинг Рабби арига шундай асал ишлаб чиқар, дегани учун ари кўп асал ишлаб чиқариш кампаниясига киришади.

Энди асалнинг таркибига бир қарайлик. Ҳар бир жонзот ўзини куч-қувват билан таъминлаш учун умуман қандайдир бир шакарга муҳтождир ва буни осонлик билан ўсимликдан, унинг меваларидан олади. Арида ҳам аҳвол худди шундай. Аммо танасининг асос қурилиш моддаси ДНАда шакар рибоз шаклида бўлади. Ва ари мевалардан танлаб олган махсус шакарлар билан рибозни тўғридан-тўғри асалга айлантиради. Бу ҳодиса яна арининг ўз эҳтиёжи эмас. Чунки қиролича арининг изнисиз ишчи арига асал ишлаб чиқариш ҳам, ДНАтайёрлаш ҳам тақиқлангандир.

Ундан ташқари, асалда В13, В11, В1 витаминлари борки, ҳеч қандай озиқда бу витамин бўлмайди. Бу витаминнинг биологик фаолияти ҳали тўла ўрганилмаган бўлса ҳам, ҳар қалай улар ДНА тайёрлашга хизмат қилса керак, деб тахмин этилмоқда. 

Булардан ташқари асалда танилган жамики фосфор ачитқилари, ҳар хил кимёвий реакцияларда фаоллик кўрсатадиган АЧЧИҚ ФОЛИК ва бошқа ферментлар ҳамда сувда эрийдиган витамин борки, уларнинг жами меваларда бўлади.

Ари бу ҳайратомуз кимёвий таркибни фақат инсон учун ҳозирлаб беради. Маълумки, асалда жуда кўп ўзига хос гормонлар мавжуд. Бу гормонлар қисман қиролича ари учун ҳозирланади. Лекин қиролича арининг эҳтиёжи жуда оз бўлиб, ишлаб чиқарилган ари сути бениҳоя кўп. Бу гормоннинг таркиби ва таъсир даражаси тўла ўрганилган эмас. Уни еган қиролича тўсатдан бир неча бора катталашиб, шиддатли бир тарзда туғувчан бўлиб кетиши ўрганилган. Бу гормоннинг бир ҳужайрага туйқусдан ҳаётиёт бериши, шу мақсадда қўлланилиши, бу гормондан ёшлик вакцинаси олиниши ҳам маълумдир.

Асалда яна бир қанча наботий дорилар мавжуд. Чунончи, унинг таркибида белладон, дигитал сингари дориларга ҳам дуч келинмоқда.

Мана шу жамики ҳикматлар бутун оламлар Раббининг арига инсон хизматида бўлиши учун махсус илҳом бахш этганидан юзага келгани кўриниб турибди.

Асалнинг турли ранглардаги шарбат айирмаси

Ари озми-кўп миқдорда оқ гормон, оқ шаффоф рибоз, фруктоза ва бошқа турли-туман наботий витамин ва ферментлар қоришмасидан таркиб топган қуюқроқ сарғиш ё сариқ, қизил ё қизғиш рангли шарбат айирмаси ҳолида асал солади.

Оят ҳам шу фарқли таркибларни билдириш ҳамда арининг фақат гулдан олиб бериш билан кифояланмай уларни бир ишловдан ўтказиб беришни англатиш учун ҳам ўша юқоридаги жумлаларни ишлатгандир.

Асалнинг инсонларни шифолашда кўрасатадиган таъсири

Бир ёқдан фосфор ачитқиларга, бир ёқдан рибоздай асосий яратиш моддасига эга бўлган  асалда соғлиқни яхшилаш ва бевосита шифолаш хусусияти мавжуд. Асал, аҳамияти ҳаммага маълум бўлган гормонлар билан хроник (узлуксиз давом этиб келаётган, яъни эски) касалликларни, шубҳасиз, яхшилайди, яъни том маънода шифобахшдир. Лекин бу гормоннинг ари сути тарзида олиниши ўрнига табиий яйловларда етиштирилган асалнинг олиниши фойдалироқдир.

Бундан ташқари, асал ўзидаги рибоз ва глюкоза моддалари билан ҳамда витаминлари билан юрак мускулларига ўзгача бир шифобахш таъсир бериши ҳам аниқланди. Яна асал жигар, қон ва суяк илиги учун бебаҳо доридир. Асал емайдиган кишиларда жигар бир қатор кимёвий аралаш моддаларни, ачитқи ва ферментларни ишлаб чиқаргани учун уларга асал едирилса, жигар том маънода дам олиш фурсатига эга бўлади ва бу шифо бўлмай қолмайди.

Қон таркиби учун жуда ҳам муҳим бўлган кўп моддаларни ташувчи асал суяк илиги учун ҳам шифо беради. Шу боис, жамики хроник касалликка чалинган кишилар учун асал шифобахшликда тенгсиздир. Айни замонда суяк илигининг тинчлигини ва тартибли ишлашини таъминлашда хам шифобахшлиги бебаҳодир.

Шуни назарда тутиб, яъни кенг ва фаол таъсири борлиги туфайли Қуръонда ари ва асал мўъжизасига диққат тортилган.

“Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари” китобидан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръон мўъжизалари (11-қисм)

983 21:00 29.10.2018
« Орқага