Янгиликлар

Ашаддий исломофоб мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда

1842

АҚШ маъмуриятининг халқаро диний эркинликлар бўйича элчиси Сэм Браунбаcк узоқ йиллар давомида ўзининг консерватив насроний эътиқоди ва Ислом ва мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабати билан танилган эди. Ҳатто 2017 йилда у лавозимга тайинланганда мусулмон инсон ҳуқуқлари фаоллари унинг номзодига норозилик билдиришган эди.

Браунбаcкнинг ўзи ҳеч қачон ўзини дунёдаги мазлум мусулмонларнинг ҳимоячиси сифатида тасаввур қила олмаслигини тан олди, аммо сўнгги йилларда у шундай одамга айландики, бу ҳол Қўшма Штатлар мусулмон жамоатчилигини ҳайратга солди.

Илгари, Канзас губернатори бўлган пайтида Сем Браунбек Доналд Трампнинг шафқатсиз "мусулмон тақиқини" қўллаб-қувватлашдан ташқари, исломофобик қонунларга имзо чекар ва кўп марта  инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг маломатига қолган эди.

Американинг Хитой ва Мянмадаги мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бошида худди ўша Браунбэк турибди, дея хабар беради IslamNews, Financial Times газетасига таяниб.

"Хитой сиз болангизни Муҳаммад деб ном қўя олмайдиган ва рўза тутолмайдиган қонунларни жорий қилганида ва шу билан бирга сизга мажбуран чўчқа гўштини едиришса, бу диний эркинликларга тупуришдир", деб таъкидлайди Браунбэк.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг сўзларига кўра, собиқ исломофоб шахсан ўзи уйғур мусулмонларини концлагерларда оммавий жойлаштиргани учун Хитойга қарши санкцияларни илгари сурган ва Пекин ва Мянмага нисбатан қаттиқроқ муносабатни талаб қилган. Браунбаcк дунёдаги энг қувғин қилинаётган мусулмон миллатининг аҳволи билан танишиш учун Бангладешдаги роҳинжа қочқинлар лагерига ҳам ташриф буюрди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавируснинг тамаддунга таъсири

501 19:00 07.04.2020

“Толибон” афғон ҳукумати билан “маънисиз музокаралар”ни давом эттирмоқчи эмас

304 18:00 07.04.2020

Рус миллатчиларининг ташкилоти террорчи деб тан олинди

1139 23:30 06.04.2020

Куба "қурт"ларни АҚШга жўнатиб юборди ва...

1128 21:30 06.04.2020

Ироқда АҚШга қарашли нефт компания объектларига ҳужум уюштирилди

346 18:03 06.04.2020

Тарихда бугун: Руандада даҳшатли геноцид бошланди

1342 15:00 06.04.2020
« Орқага