Янгиликлар

Ашраф Ғани ТИВнинг расмий вакилини “мулоҳазасиз баёнотлари” учун ишдан олди

577

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ташқи ишлар вазири Саҳбатуллоҳ Аҳмадийни “ўйламай берган баёнотлари” учун ишдан олди. Аҳмадийнинг айнан қайси баёноти ўйламай берилгани ҳақида эса ҳеч нарса айтилмади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ТИВ расмий вакилининг ишдан олинишига яқинда Исломободда Покистон расмийларининг “Толибон” вакиллари билан учрашувидан кейин янграган баёноти сабаб бўлиши мумкин. Ўшанда Аҳмадий “Расмий Кобул барча мамлакатларнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши, хусусан, афғон ҳукумати ва “Толибон” ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг йўлга қўйилиши борасидаги саъй-ҳаракатларинини олқишлайди”, деган эди.

Аҳмадийнинг ўрнига Мирвас Наб ТИВнинг расмий вакили этиб тайинланди. Айни пайтда у Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш олиб боради.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда бангилар ўлдириб кетилди

661 10:20 17.02.2020

“Толибон” АҚШ билан 7 кунлик сулҳ тузди

389 14:20 15.02.2020

Бобур Мирзо комил инсон эди… 

384 21:20 14.02.2020

Кобулда илк робот официант иш бошлади

325 18:30 14.02.2020

ЖССТ коронавирусни бутун дунё учун таҳдид деб эълон қилди

942 14:00 31.01.2020

Сулаймонийни ўлдирган америкалик ҳалок бўлди

2666 13:50 30.01.2020
« Орқага