Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ашраф Ғани умуммиллий мулоқотга чақирмоқда

1218

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал қилиш учун умуммиллий мулоқот ўтказишга чақирди.

Сиёсатчи Наврўз байрами муносабати билан қилган мурожаатида Афғонистонда ҳокимият тор доирадаги одамлар қўлида бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Ашраф Ғанининг фикрича, агар ўтмишдаги хатолар такрорланса, одамлар бир-бирини қабул қилмайди, ишонч инқирози шаклланади, бу эса охир-оқибат янги урушга олиб келади. “Энг ёмон оқибатнинг олдини олиш учун биз ҳақиқий бирдамликка, иқтисодий ислоҳотларга эътибор қаратишимиз, аҳолининг, хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишимиз лозим. Агар мамлакатда яна уруш бошланса, уни тугатиш жуда қийин бўлади”, - дейди у.

Собиқ президент Афғонистонда уруш тугаган бўлса-да, ҳали тинчлик ўрнатилмаганини урғулади: “Мустаҳкам тинчликка эришиш учун жамиятнинг барча қатламлари иштирокида мулоқот қилиш учун кун тартиби очилиши керак”, дея таъкидлаган.

Ашраф Ғани ҳозирги вазиятда кенг кўламли гуманитар инқирозни бартараф этиш, одамларнинг совуқдан совиб кетиши ва нобуд бўлишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади. “Гуманитар ёрдамни тақсимлаш шаффоф бўлиши керак”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани ўтган йили август ойида мамлакатда «Толибон» ҳаракатининг кучайиши ортидан қочиб кетган айтилган ва кейинроқ унинг ўзи ҳам BBC мухбирига берган интервьюсида Афғонистондан Ўзбекистонга, кейин эса БААга кетиб қолганини эътироф этган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

229 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

417 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

242 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

229 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1754 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

763 11:54 30.11.2022
« Орқага