Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ашраф Ғанига амнистия таклиф қилинди

2012

«Толибон» ҳаракати Афғонистон президенти Ашраф Ғани, вице-президент Амруллоҳ Солиҳ ва президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳибга амнистия таклиф қилди.

Бу ҳақда ҳаракат вакили Ҳалирурраҳмон Ҳаққоний Покистоннинг Geo TV каналига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Биз Aшраф Ғани, Aмруллоҳ Солиҳ ва Ҳамдуллоҳ Муҳибларни кечирамиз. Бизга қарши курашган генераллардан тортиб оддий фуқароларгача – барчага афв эълон қиламиз», – деди у.

Ҳаққонийнинг таъкидлашича, юқорида номлари келтирилган мулозимлар билан душманлик фақатгина диний асосларга кўра юзага келган ва мамлакатни тарк этганлар энди ортга қайтишлари мумкин.

«Барча афғонистонликлар бизнинг қардошларимиз ҳисобланади, шундай экан, улар қайтишлари мумкин, – деди «Толибон» вакили. – Нифоқимизнинг ягона сабаби тузумни ўзгартириш билан боғлиқ эди, тузум энди ўзгарди».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ашраф Ғани умуммиллий мулоқотга чақирмоқда

1092 14:10 23.03.2022

Ашраф Ғани Кобулдан қочиши ҳақида: “Менга икки дақиқа беришди...”

2297 09:12 31.12.2021

«Ашраф Ғани америкаликларга ишонмай қўйганди...»

1179 11:55 20.12.2021

Ашраф Ғани пул олиб қочгани ҳақидаги иддаолар текшириляпти

1229 14:02 07.10.2021

Ашраф Ғани халқаро ҳамжамиятни «Толибон» ҳукуматини тан олишга чақирди(ми?)

1462 16:45 27.09.2021

Ашраф Ғани кечирим сўради...

2020 08:22 09.09.2021
« Орқага