Таҳлил

Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб бериш

4107

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي يَوْمِ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَنَتِهِ كُلِّهَا. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَالأَوْسَطِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Кимки Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ йил бўйи унга кенгчилик қилиб беради», дедилар. (Табароний «Кабийр» ва «Авсат»да, Байҳақий «Шуъабул иймон»да ривоят қилган).

(Изоҳ: «кенгчилик қилиб берса»дан мақсад уларга нафақа борасида кенгчилик қилса, деганидир).

«Кенгчилик қилиш» ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган». (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457-бет).

Суфён ибн Уяйна айтганларки: «Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик».

Эслатиб ўтамиз, Ашуро куни жорий йилнинг 9 сентябрь, ДУШАНБА кунига тўғри келмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ашуро кунининг фазилати ва аҳкомлари

1899 08:35 07.09.2019

Ашуро қайси кунга тўғри келади?

2650 18:35 06.09.2019

Ашуро куни

1529 12:40 20.09.2018

Ашуро қайси кунга тўғри келади?

2334 12:20 28.09.2017
« Орқага