Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аскар Акаев Қирғизистонга қайтди

1939

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев Бишкекка қайтди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига олиб борилган. 

Идоралараро тергов гуруҳи «Қумтор» олтин кони лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция ҳолатлари бўйича Аскар Акаевни қидирувга берган эди. У 1992 йилда “Қумтор” олтин кони лойиҳа бўйича бош келишувни тузиш, 1994 йилда бош келишувга ўзгартириш киритиш ҳамда 2003 йилда “Камеко” компанияси билан бош келишувни қайта тузиш бўйича айбланган ва унга қарши жиноят иши очилган. 

Собиқ президент Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Бишкекка олиб келингани айтилмоқда. Акаев шу пайтгача Москвада яшаб келган ва Россия уни Қирғизистонга топширишни истамаётган эди. 

Аскар Акаев 1990 йилдан Қирғизистонни бошқаришга киришган. 2005 йилдаги Лола инқилоби пайтида Россияга қочиб кетган ва ўша ерда илмий фаолият билан шуғуллана бошлаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

289 10:55 02.07.2022

Бишкекда Чингиз Айтматов номидаги кутубхона қайта очилди

133 16:20 01.07.2022

Жапаров ва Раҳмон “яхши қўшничиликка” келишиб олдилар

255 09:45 01.07.2022

Қирғизистон суди собиқ президентни оқлади

1237 08:30 29.06.2022

Чўлпон-Отада Туркий давлатлар ташкилотининг мажлиси бўлиб ўтди

357 12:30 25.06.2022

Қирғизистон ва Туркия парламенти раҳбарлари муҳим анжуман олдидан учрашди

206 12:25 24.06.2022
« Орқага