Ислом

Астрономик ҳодисалар

1151

Қиёмат соати, унда бўладиган ва ундан кейин келадиган ҳодисалар, ғайбий ишлардандир. Моддий яратилган нарсаларни идрок қилгандек ҳис қилиш аъзолари билан уларни идрок қилиб бўлмайди, инсон ақли дунёвий ҳодисалар ҳақида хулоса қилганидек у ҳақида хулоса қила олмайди.

Бу ишлар фақат Қуръон ва ҳадисда келган матнлар ва уларнинг маъносини тушуниш орқали идрок қилинади.

Қуръонда биз "табиат қонунлари” деб номлайдиган коинот ҳодисалари, уларда бўладиган ўзгаришларга далолат қилувчи кўплаб очиқ-ойдин оятлар келган. Уларнинг давомийлиги бу дунёнинг давомий эканлигига узвий боғлиқдир. Бу дунёнинг муддати интиҳо топса, бу қонунлар ҳам барҳам топади.

Сен кўриб турган бу олам, ер ва юлдузлар, ундаги ажойиб ва мукаммал нарсалар гўёки маълум мақсад ва чегараланган муддат учун қурилган вақтинчалик бинодир.

Қиёмат соатида содир бўладиган ҳодисалардан бири бу тоғлар улкан ер силкиниши натижасида тошлари парчаланиб, гўёки титилиб кетган пахта сингари бўлиб қолишидир. Улкан тоғ парчаланиб қумтепаликка айланиб қолади. Сўнгра бир қўпорилиб худди қум зарралари учиб юргандек, учиб юради. Сўнгра саробга айланиб қолади ва бутун ер юзи текис юзага айланиб қолади.

Қуръон ёдлаш услублари 

«Хатми Қуръон» нима ва у қандай бажарилади?

Буларнинг барчаси ҳақида Қуръон хабар беради. Яна хабар беришича, денгиз сувлари портлаб мавжланади, сўнгра буғга айланиб кетади. Юлдузларни жойи ўзгариб, сочилиб кетади. Ой билан Қуёш бир жойга жамланиб қолади. Осмон майдаланиб, ёрилиб кетади, сўнгра хат ўралгандек ўралиб қолади. Натижада, ер ўзгариб, худди бошқа ерга айланиб қолганга ўхшайди.

Осмон ҳам гўё бошқа осмондек бўлиб қолади. Буларнинг барчаси ҳақида Қуръон хабар берган.

"Ислом динини умумий таништириш" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага