Атамалар ҳақида: ...измлар (видео) 2-қисм

16.05.2019 18:00 240

Атасўй Муфти ўғли
Турк ёзувчиси, мутафаккир

Шуни яхшилаб билиб олайлик: секуларизм – диний ҳаётни, фикрни, иқтисодни, ҳуқуқни, сиёсатни ҳақиқий ҳаётдан ва ўтмишдан тамоман узоқлаштириб, бошқача ҳаётга ва виждонга жойлаш вазифасини бажариб келяпти. Бунга лоиқлик ҳам дейиляпти. Секуларизм, бу нарсанинг умумфалсафий номи бўлса, лоиқлик у ёки бу сиёсий иқтидор юритадиган тизим сифатида қўлланиляпти. Секуларизм умумфалсафий доирани белгилаб берадиган; лоиқлик эса унинг ҳаётга татбиқ қилдирадиган атамадир.

Секуларизм саноатлашиш ва модернлашиш жараёни билан бирга пайдо бўлганини биламиз. Саноатлашган жамиятнинг шаклланиши билан пайдо бўлди ва қуйидаги ҳолатни юзага келтирди: динни эскилик бўлиб қолган, эски замонда яшаган, фақат тарихда хотирланадиган, бугунга жавоб беришга лаёқати йўқ, бугунга фойдаси ҳам тегмайдиган, айниқса жамият ва сиёсатга кераксиз бир қадрият сифатида тушунтириляпти.

Диний эътиқодлар ўрнига ақлий, лоиқ, инсоний эътиқодлар қўйиляпти.

Диний дунё тасаввурни йўқотадиган мафкуравий терроризмга дуч келиб турибмиз ҳозир. Шу йўл билан Ислом дунёсидаги диний унсурларнинг бугун қандай қилиб яккалаб қўйилганини, таъсирсизлаштирилганини, кучсизлантирилганини, йўқ қилинганини, ва бунда секуларизм-ҳийла ва тарғибот қуроли бўлиб қолганини тушуниб етишимиз мумкин. Чунки, секуларлик барча диний нарсаларга тўсқинлик қилиб келяпти.

Секулар онг, секулар дунёқараш киши ва жамият яхшиланишини моддият билан бўлишига ишоняпти. Яъни, буни моддий воситалар билан қилиш мумкин, деб ўйлаяпти. Шу йўл билан маънавий, руҳий туйғуга эътибор берилмайдиган қилиб қўйяпти. Фақатгина тажрибадан ўтказилган маълумотга аҳамият беряпти ва тажрибадан ўтмаганларни четга суряпти, жиддий қарамаяпти, қадрламаяпти. Яни туйғулар ҳеч қанақасига ўрганилмаяпти ва тажриба йўли билан ўрганиш муҳим саналяпти.

Лоиқлик, сиёсий бошқарувнинг қуроли деб, айтдик.Давлатлар ҳукмронлик манбасини илоҳий ваҳийдан олсада кўпинча яккаҳокимлик устун бўляпти. Яна ҳам очиқ айтадиган бўлсак Илоҳий ваҳий ҳукмронлиги эмас халқ ҳукмронлиги дейилади-да, лекин халққа ҳукмронлик ҳуқуқи берилмайди. Халқ, ҳатто ўз тақдирига ҳам аралашолмайдиган бўлиб қолади. Чунки, бу атамалар ҳақиқатда тушунарсиз атамалардир, ишонтириш қобилиятларини тобора йўқотиб боряпти. Масалан, ҳозирги даврда демократияга катта эътибор қаратилганига қарамай дунёнинг ҳеч қаерида демократига тўлиқ амал қилинмайди. Бугун бу атамаларнинг оммавий иддаоларига қарамасдан охирги кунлардаги Европа-Туркия муносабатларини олайлик, Европанинг Туркияга муносабатида, улар иддао қилаётган тамойилларнинг умуман тескарисини кўриб турибмиз.

Бу атамаларнинг мафкуравий, сиёсий, маданий ёки ўзгаларнинг манфаатлари йўлида қолганларни менсимаётганини ва европалик демократик, секулар, либерал бир қисмнинг ўзларидан бўлмаганларни камситаётганини кўришимиз мумкин. Яни, манфаат биринчи ўринга қўйилган пайт бу атамалар мафкуравий курашга сафарбар этиляпти. Айтиб ўтганимдек, бир дунёқарашнинг, ҳаёт тарзининг, қадрият тизимининг бош унсурлари бўлгани учун бугун бу атамалар ўзаро яқин муносабатдалар. Яни, бир-бирларидан асло воз кечмайдилар. Зотан ўша дунёқарашни ушбу атамалар шакллантирган.

Туркчадан Файзуллахон Отахонов таржимаси
Матнни Абдукарим Мирзаев ўқиди

1-қисм.