Атамбаев қайси пулларга масжид қурдиргани ўрганилмоқда

12:12 04.09.2019 940

Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қурдирган масжид хатланмагани ва унинг фаолияти чекланмаганини маълум қилди.

Бош прокуратура баёнотида айтилишича, чиндан ҳам Бишкекдаги “7 апрель шаҳидлари” масжиди А. Атамбаев томонидан қурилган бўлиб, масжид жойлашган ер “Форум” илмий-ишлаб чиқариш фирмасига тегишли, мазкур фирма эса аслида собиқ президентга қарашлидир.

Ҳозирда собиқ давлат раҳбари ушбу масжидни қуриш учун фойдаланган маблағларнинг манбалари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев жорий йилнинг 8 август куни ҳибсга олинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!