Янгиликлар

Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида Қонун қабул қилинди

305

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонунга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулки ёки Президент томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулки ҳисобланади.

Мазкур объектлар рўйхати Президент томонидан тасдиқланади.

Энергетика вазирлиги ушбу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади ва атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эса атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар ядровий қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида тегишли давлат органларидан ахборот сўраш ва олиш, танишиш, ядровий қурилмалар пунктларига белгиланган тартибда ташриф буюриш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Қонунга кўра, ядровий қурилма зоналарида рухсат этилмаган йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

Қонун билан радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш масаласи ҳам тартибга солинган бўлиб, унга кўра республика ҳудудига фақат илгари олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилишига йўл қўйилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда таълим беш кунлик тартибга ўтади

575 11:00 12.12.2019

Эндиликда хорижликларни рўйхатга олиш тартибидан воз кечилади

0 08:30 12.12.2019

Энди фуқаролардан қуйидаги 28 та маълумотлар талаб қилинмайди

389 19:00 11.12.2019

Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди

186 14:06 11.12.2019

Инсон тараққиёти индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

993 16:00 10.12.2019

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида қор

217 11:44 06.12.2019
« Орқага