Авcтрияда афғонлар қувилишига қарши намойиш бўлди

12:40 10.10.2018 377

Австрия пойтахти Вена шаҳрида Фуқаролик жамияти ташкилотлари таркибидаги ёшлар афғонистонлик қочқинларни ватанларига қайтариб юборишга норозилик билдириб намойиш ўтказишди.

Венада ички ишлар вазирлиги олдида намойишчилар ўнг қанот ҳукуматининг сиёсатини, хусусан уларнинг бошидан турган Ички ишлар вазири Ҳерберт Кикелнинг муҳожирлар ва қочқинларга ҳужум қилиш сиёсатини танқид қилдилар.

Намойишчилар бир қатор баннерлар кўтарган эдилар. Уларда “Афғонистон нотинч”, “Хавфсиз бўл”, “Қочқинлар ҳайдалмасин” каби шиорлар ёзилган эди.

“Соус Миттминч” фуқаролик жамияти фонди матбуот котиби Александр Поллаcкнинг сўзларига кўра, Европа жамияти охирги пайтлардаги нафратни қўзғайдиган хитоблар натижасида ваҳимага тушиб қолган.

“Фолксваген” фуқаролик жамияти фонди президенти Эррок Феннигер ҳам ўз фикрларини билдириб, бу намойиш Ички ишлар вазирлиги олдида ўтказилиши тасодиф эмаслигини , вазирлик муҳожир ва қочқинлар масаласида қабул қилинаётган ноқонуний қарорлар ташаббускори эканини айтган.

Шунингдек Феннигер Афғонистон тинч жой эмаслигига ва 2017 йилдаги фуқаролик урушларида 10 минг киши ҳалок бўлганига ишора қилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!