Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Австралия парламентида илк ҳижобли аёл

587

Aвстралия Сенатига сайланган биринчи мусулмон аёл Фотима Пейман, мамлакатда ҳижобга муносабатни ижобий томонга ўзгартиришни истайди. 27 ёшли австралиялик мусулмон аёл, душанба куни ғарбий Aвстралиянинг янги ишчи партияси сенатори томонидан тасдиқланган. У ҳижобда эканидан фахрланишини айтган.

"Мен ҳижобга нисбатан қарашларни одатий ҳолга келтирмоқчиман", дейди Пейман Guardian Australia нашрига берган интервьюсида.

Фотима Пейман бу йўлни босиб ўтганига ва мақсадга эришишга муваффақ бўлганига ҳали ҳам ишонолмайди.

У Aфғонистондан оиласи билан Австралияга кўчиб келганида беш ёшда эди. Унинг бобоси ҳам Aфғонистон парламентининг аъзоси бўлган. 

Пайманнинг айтишича, унинг отаси Абдул Вакил ҳам қачондир Aфғонистонга – Ватан парламентига сайланиш учун қайтиб боришига умид билан яшаган.

"Отам ҳеч қачон менинг Aвстралия Сенатига номзод бўлишим мумкинлиги ҳақида ўйламаган", дейди Фотима.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

49 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

93 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

267 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

438 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

504 09:55 01.10.2022
« Орқага