Янгиликлар

Австралияда 5 минг туя ўлдирилди: “Кўп сув ичиб қўйяпти”

1321

Автралиянинг ўрмон ёнғинлари ва қурғоқчиликдан азият чекаётган Жанубий Австралия провинциясида 5 мингдан ортиқ ёввойия туя вертолётдан отиб ўлдирилди. 

“Евроньюс” хабарига кўра, туяларнинг ўлдирилишига улар сув манбаларини тугатиб қўяётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 
Жанубий Австралия провинциясининг маҳаллий раҳбарлари ўтган ҳафтада 10 минг ёввойи туянинг отиб ўлдирилишига рухсат берган эди. Бу қарор мамлакатда ва хорижда танқидларга сабаб бўлди. 

Австралияда 1,2 миллиондан зиёд ёввоий туя борлиги айтилади. 

Мамлакатда бир неча ойдан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари 10 миллион гектар майдонга зарар етказди, 2 мингдан ортиқ уй ёниб кетди. Ёнғинлар туфайли 27 киши вафот этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳон мамлакатлари: Австралия. Кенгурулар юртида ислом қандай ёйилди?

994 15:51 01.09.2020

Австралияда ҳам жума намози ўқилди

442 17:00 05.06.2020

62 давлат коронавируснинг келиб чиқиш манбасини билмоқчи

614 08:30 18.05.2020

Австралиялик шифокор: "Қуёш нури коронавирусга даво..."

1388 18:30 29.04.2020

Хитой хафа: “Бизга ҳурматсизлик қилиняпти”

1796 14:20 21.04.2020

Австралия: 48 соат ичида коронавирусни йўқ қиладиган дори топилдими?

3350 20:30 09.04.2020
« Орқага