Янгиликлар

Австралиядаги ёнғинларда ҳадисдаги яна бир ҳикмат эсга олинди

7094

Австралиядаги ёнғинларда 12 миллион гектардан ошиқ ер ўт ичида қолгани хабар берилмоқда. Ёнғин чиқишига асосий икки сабаб кўрсатилади: инсон ва чақмоқлар. Аммо автралиялик аборигенларга қадим замонлардан бери учинчи сабаб ҳам маълум: қушлар. Бу ҳақида National Geographic нашри маълумот беради

Қушларнинг ҳам барчаси эмас, айнан бир тури бунга сабаб бўлиши мумкин. Кўплаб кузатувларга асосан калхатлар ёнаётган чўпларни панжаси ёки тумшуғида янги жойларга олиб бориб янги ёнғинлар пайдо қилади. Бунда калхат ёнаётган жойдан қочаётган ҳайвон, кичик қушлар, калтакесак ва ҳашоротларни овлашни мақсад қилади.
 

 

Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидаги яна бир ҳикмат намоён бўлади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Беш фосиқ ҳил (ҳарам ташқариси)да ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат»

(Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Доримий, Ибн Можа, Молик ва Аҳмад ривояти).

Ушбу ривоятда зарар келтирувчи бешта нарсани ҳаж қилаётган одам ҳам, Ҳарам чегарасидан ташқаридаги киши ҳам ўлдириши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳаждаги кишига ов қилиш, овчига ҳайвонни кўрсатиш, дарахтларни юлиш ва шу каби ишлар ман қилинган. Юқорида номи саналган жонзотларни ҳажда ҳам ўлдиришга рухсат берилиши уларнинг зарари катта эканидан, ҳаж қилмаган вақтда шубҳасиз ўлдириш мумкинлигидан дарак беради.

Мавзуга оид:
Австралиялик мусулмонлар ўт ўчирувчиларга ёрдам беряпти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Австралиянинг давлат телеканалида илк бор исломий дастур намойиш этилди

485 17:30 30.03.2020

Хитой уйғурларни қулликка мажбурламоқда(ми?)

2785 23:00 02.03.2020

Мисли кўрилмаган офат: Австралия ўрмонларининг 21 фоизи ёниб кетди

462 16:00 26.02.2020

Австралияда темирйўл фалокати рўй берди

291 18:20 20.02.2020

Ўрмон ёнғинлари туфайли Австралия пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

533 20:40 31.01.2020

Коронавирус Европа ва Австралияга етиб борди

1660 10:30 27.01.2020
« Орқага