Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Австралиянинг сув ости кемалари Франция ва АҚШ орасига совуқлик туширди

671

АҚШ ва Буюк Британия яқинда эълон қилинган уч давлат мудофаа пактининг бир қисми сифатида Австралияга атом сув ости кемаларини қуришда ёрдам бериш учун Австралия билан технология ва тажриба алмашади.

Бу ҳаракат Франциянинг ғазабини қўзғатди, французлар шу пакт сабабли Австралияга дизель двигатели билан ишлайдиган сув ости кемаларини етказиб бериш бўйича узоқ йиллик келишувни йўқотди. Иш шунчаликка  бориб етдики, Франция тарихда биринчи марта АҚШ ва Австралиядаги элчиларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди.
Бундан ташқари, Франция Қўшма Штатларда Чесапик жангининг 240 йиллигини маростимига боришдан бош тортди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги бошлиғи Жан-Ив Ле Дриан изоҳлашича, бу Канберранинг Франциянинг Naval Group компанияси билан сув ости кемаси шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ва кейинчалик AUKUS альянсида Қўшма Штатлар ва Буюк Британия билан янги ҳамкорликни эълон қилиши, Австралия денгиз флоти учун атом сув ости кемаларини яратиш ишлари билан боғлиқ.  
Аммо ғазабланганлар фақат французларгина эмас. Австралиядаги ядрога қарши гуруҳлар ва кўплаб фуқаролар бу келишувдан норози, чунки бу мамлакат ўнлаб йиллар давомида қарши бўлиб келган ядровий “троя оти” бўлиши мумкинлигидан қўрқишади.
Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн австралиялик ҳамкасби Скотт Моррисон билан шахсан гаплашиб, 1984 йилдан бери ядросиз ҳудуд бўлган мамлакат сувларида бу кемалар қабул қилинмаслигини айтган.
Олти мамлакат - Буюк Британия, АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Франция - аллақачон ўз флотларида атом сув ости кемаларига эга ва кўплаб йирик ривожланган давлатлар, шу жумладан АҚШ ва Буюк Британия, атом энергиясидан кенг фойдаланади. Францияда мамлакат электр энергиясининг 70% атом энергияси ҳисобидан ишлаб чиқарилади.
Хўш, шовқин-суроннинг сабаби нима? 

Атом энергияси қандай ишлаб чиқарилади?
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, атом энергияси паст углеродли электр энергияси бўйича дунёда гидроэнергетикадан кейин иккинчи ўринда туради. Дунёда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 10 фоизини 440 дан ортиқ реакторлар пайдо қилади.
Энергия ядро бўлиниши деб номланувчи жараёндан келиб чиқади, бу уран атомларининг сувни буғ ҳосил қилиш учун реакторда бўлинишини ўз ичига олади. Бу буғ турбиналарни айлантириш учун ишлатилади, бу эса ўз навбатида электр энергиясини ишлаб чиқаради.



Уран – тоғлар ва денгиз тубида бўладиган оғир метал ва кучли элемент. GE Hitachi Nuclear Energy маълумотларига кўра, бойитилган ураннинг қалам орқасидаги ўчиргичдек бўлакчаси бир тонна кўмир ёки уч баррель нефть билан тенг энергияни бера олади. 
Гарчи жараённинг ўзи чиқинди чиқармаса ҳам, парник газлари одатда уран қазиб олиш натижасида чиқарилади ва бойитиш жараёнида кўп углерод талаб қилинади.

Атом энергияси қайта тикланувчими?
Оддий жавоб – йўқ. Атом электр станциялари ишлаб чиқарадиган энергиянинг ўзи қайта тикланади. Ядровий реакторларда ишлаб чиқарилган буғ эса қайта ишланиб сувга айлантирилганидан сўнг, ядровий бўлиниш жараёнида яна қайта ишлатилиши мумкин.
Бироқ, уни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган материалларни янгилаб бўлмайди. Лекин ундан барқарор фойдаланиш мумкин: дунёдаги уран захиралари шунчалик улканки, энергетиклар уларнинг қачон тугашини прогноз ҳам қила олишмайди.

Бироқ, кўплаб ядро энергиясига қарши бўлган гуруҳлар уран қазиб олиш натижасида экологик зарар етказилиши сабабли ўз норозиликларини билдиришади.
Дунёнинг кўп жойларидаги ҳукуматлар иқтисодиётини декарбонизациялаш (қазиб олинадиган ёқилғининг ёниши пайтида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи)да атом энергиясига таянади. У электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг самарали усули ҳисобланади. Уран қазиб олиш ва бойитиш учун сарфланадиган энергияга қараб, у чиқинди чиқариши нолга тенг энергия манбаи бўлиши мумкин.
Кам углеродли хусусиятларга қўшимча равишда, атом энергияси ҳар қандай энергия манбасининг энг юқори қувват коэффициентига эга, яъни атом станциялари бошқа турларга қараганда максимал қувват билан кўпроқ вақт ишлайди. Қўшма Штатларда, ҳукумат маълумотларига кўра, улар 92,5% юқори маҳсулдорликда ишлайди. Кўмир учун бу тахминан 40 фоизни, шамол энергияси учун эса 35 фоизни ташкил қилади.

Ядро энергияси ишлаб чиқаришда қазиб олинадиган ёқилғида бўлганидек ҳар йили миллионлаб тонна чиқинди атмосферага чиқмайди.
Хўш, нега кўпгина австралияликлар бунга қарши бўлишмоқда?
Бу фақат Австралияда эмас. 2011 йилда Японияда содир бўлган Фукусима авариясидан кейин бир қанча давлатлар атом энергетикасининг кейинги ривожланишини секинлаштирди. Зилзила ва цунами туфайли «Фукусима Дайити» атом электр станцияси электр энергиясини йўқотди, бу совутиш тизимларининг ишдан чиқиши, ядровий эриш ва водород портлашларига олиб келди, атмосферага зарарли нурланиш тарқалди. Шаҳарнинг бир қисми ҳалигача ёпиқ қолмоқда.
Бу 1986 йилда портлаш ва ёнғинни келтириб чиқарган ва ҳавога кўп миқдордаги радиоактив моддаларни чиқариб юборган Чернобил ҳалокатидан кейинги даҳшатли ядровий ҳалокат бўлган эди. Ҳодиса натижасида 31 киши, кейинги йилларда, баъзи маълумотларга кўра, ўн минглаб одамлар радиация таъсиридан вафот этган.


Аммо Австралиядаги ядро қуролига қаршилик 1970 йиллардаги кучли норозилик ҳаракатига бориб тақалади. Бу асосан, Австралияда улкан захирага эга бўлган уран қазиб олишнинг атроф-муҳитга таъсири, шунингдек, айниқса, ўша жойлар яқинида яшовчи аҳоли саломатлиги учун хавотирлар туфайли юзага келган.
Ядро чиқиндиларининг хавфсиз сақланиши ҳақида ҳам хавотирлар бор. Чиқиндиларнинг портлаши ёки чиқиб кетиши ҳам гарчи бундай офатлар бошқаларига қараганда анча кам учраса-да, инсон саломатлигига таъсир қилиши мумкин.
1977 йилда Австралияда уран қазиб олишга қарши Ҳаракат гарчи мамлакатда атом энергияси ишлатилмаса ҳам мазкур оғир металлни қазиб олишга мораторий эълон қилиш учун 250 минг имзо тўплаган. Аммо Австралия ҳалигача уран қазиб олади ва уни атом энергияси учун дунёнинг бошқа қисмларига экспорт қилади.
Австралияда либерал раҳбарлар томонидан ҳукмрон  консерватив партиясига атом энергиясидан фойдаланишни бошлаш учун сиёсий босим кучаймоқда. 
Моррисон янги битимни эълон қилар экан, Австралия атом электр станцияларини ўз ичига оладиган «фуқаролик ядровий потенциални» ишлаб чиқмоқчи эмаслигини айтади. Аммо Яшиллар партияси етакчиси Адам Бэндт твитида «Австралия шаҳарлари марказида сузувчи чернобилларни» жойлаштирмоқчи учун битимни танқид қилиб, бу «Австралиянинг хавфсизлигини пасайтиради», деб ёзган.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Тасманияга ядровий ҳарбий кемаларнинг келишига қарши кампания олиб борган «Яшиллар»нинг собиқ етакчиси Боб Браун пайшанба куни Australian Financial Review нашрига берган интервьюсида, бу келишув мамлакат ядровий энергетикасини ривожлантириб, салбий реакция туғдиришини айтган. 
«Менимча, ҳукумат жуда қўрқоқлик билан иш тутди», дейди Браун. «Бу қарор, жамоатчиликнинг бунга қарши бўлишини билган ҳолда, унга айтилмаган ҳолда қабул қилинган».

Янги Зеландия нима дейди?
Янги Зеландия - ядро реакторлари бўлмаган саноқли ривожланган давлатлардан бири. Шунингдек, у ўз ҳудудига ядровий қурол ёки ядровий кемаларнинг киришига тўсқинлик қиладиган ядросиз зонага эга.
1978 йил сентябр ойида Янги Зеландия ҳукумати атом энергияси бўйича қироллик тергов комиссияси мамлакат атом электр станцияларини қуришдан кўра электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ўз ресурсларидан фойдаланишга қарор қилган эди.
Сув энергиясидан фойдаланадиган гидроэнергетика ҳозирда мамлакат электр энергиясининг 80 фоизини таъминлайди ва атом электр станцияларига инвестициялар ҳали ҳам даромадли деб ҳисобланмайди. Бутунжаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, атом электр станцияларини қуришнинг дастлабки қиймати ниҳоятда юқори.
Бироқ, Австралияда бўлгани каби Янги Зеландияда ҳам атом энергиясига қаршилик кўрсатишнинг асосий сабаби – жамоатчилик фикри, ядровий чиқиндилар хавфсизлиги ва уларни йўқ қилиш борасидаги хавотирларидир.
Янги Зеландиянинг ядро қуролига қарши позицияси атом энергияси, ядровий кемалар ва ядровий қуролларга тааллуқлидир.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

547 21:30 28.10.2021

Судан Африка Иттифоқидан вақтинча чиқариб юборилди

198 15:30 28.10.2021

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна турар жойлар қуради

257 10:50 28.10.2021

Россия Марказий Осиё давлатларига: “Ҳудудингизга АҚШ ва НАТО кучларини киритманг”

1221 08:51 28.10.2021

АҚШ: мусулмон ўқувчини террорчи деб атаган ўқитувчи ишдан четлатилди

629 14:51 26.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021
« Орқага