Австрия бош вазири: “Туркия Европадан узоқлашмоқда”

07:00 18.07.2018 826

Австрия бош вазири Себастьян Курц Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши бўйича музокараларни иложи борича тезроқ тўхтатиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Курцнинг фикрича, Туркия охирги йилларда Европа ва унинг қадриятларидан шитоб билан узоқлашмоқда.

“Айни пайт Европа Иттифоқи ва Туркия орасида қўшниликка асосланган бошқача ҳамкорлик вариантларига эътибор қаратишимиз керак”, – деди у.

Австрия аввалданоқ Туриянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқиб келаётган давлатлардан биридир.

Айтиш керакки, Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши борасидаги музокаралар бир неча йилдан бери ўтказилмаяпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!