Австрия президенти ҳижобни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

12:30 04.05.2019 1576

Австрия президенти Александр Ван Дер Беллен Исломга қарши ирқчилик ва нафрат, шунингдек, ҳижобга қарши тўсқинликлар ҳақидаги нутқи ва талабалар билан мулоқотидан сўнг, шундай дея таъкидлади:

"Қандай хоҳласа, шундай кийиниш бу ҳар бир аёлнинг ўз ҳуқуқи. Яна қайтараман, ўзи хоҳлаганидек кийиниш ҳар бир аёлнинг ўз ҳуқуқи. Бу масалада менинг фикрим шундай. Ҳижобни нафақат муслималар ўрайди, балки ҳар қандай аёл ҳам ҳижоб ўраши мумкин. Агар (ҳижоб билан боғлиқ) ҳолат шундай давом этса, бу Исломофобиянинг яна ҳам авж олишига олиб келади. Унда шундай кун келадики, биз диний сабабларга кўра ҳижоб ўрайдиганларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир аёлдан ҳижоб ўрашни сўрашга мажбур бўламиз. Ҳар бир аёлдан!"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!