Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Австрия Россия гази учун рублда тўлашдан бош тортди

1547

Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Россия президенти Владимир Путин ўз қарорлари билан “қарама-қарши натижаларга” эришганини, бу эса НАТО давлатларини “янада жипслаштиргани” айтган.

Австрия Россия томонидан етказиб бериладиган газ учун тўловни рублда амалга оширишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда пайшанба куни Австриянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Ал-Жазира телеканалига берган изоҳида айтиб ўтган.

"Бизнинг позициямиз аниқ. Биз Россия томони билан мавжуд келишувларга содиқмиз ва рублда тўламаймиз, бизда бундай ният йўқ", - деди Шалленберг.

Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путин ўз қарорлари билан “қарама-қарши натижаларга” эришганини, бу эса НАТО давлатларини “янада жипслаштирганини” таъкидлаган.

31 март куни Владимир Путин Россия гази учун дўстона бўлмаган мамлакатлардан харидорлар томонидан тўловнинг янги тартибини белгиловчи фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, “дўстона” бўлмаган харидорлар “Газпромбанк”га хорижий валютадаги маблағларни ўтказа бошлайди, у ўз навбатида биржаларда рубл сотиб олади ва импорт қилувчиларнинг махсус рубл ҳисоб рақамларига ўтказади. Етказиб бериш учун тўлов айнан улардан амалга оширилади.

Ўз навбатида, Австрия канцлери Карл Нехаммер 27 апрел куни OE24.TV телеканалига берган интервюсида, “Газпром” тўлов тартибини ўзгартирганига қарамай, Австрия Россия гази учун тўловни еврода амалга ошириши мумкинлигини айтди. Австриянинг OMV нефт-газ концерни ТАСС мухбирининг компания Россиядан газ етказиб бериш учун тўловни қандай амалга оширишига ойдинлик киритиш сўрови билан берган саволига жавоб берар экан, улар Газпромдан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, санкцияларга риоя қилган шундай ечим устида ишлаётганликларини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

745 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

353 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

520 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

928 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

674 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1473 17:20 02.02.2023
« Орқага