Австрия суди масжидларнинг ёпилишини қонунга зид деб топди

17:30 15.02.2019 321

Вена маъмурий суди Араб диний жамоасига қарашли олти масжиднинг ёпилиши қонунга зид бўлгани ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Қарорда таъкидланишича, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун масжидларга етарли муддат берилмаган. Дин ишлари вазири Гернот Блуэмел эса суд қарорини тушунмаганини айтиб, “сиёсий Ислом ва радикалликка мойиллик”ни тўхтатиш учун ҳар қандай чора қўлланишини таъкидлади. Қарор бўйича апелляция аризаси берилади.

Ўтган йилнинг июнида Австрия ҳукумати “сиёсий Ислом ва радикалликка мойиллик”ка қарши кураш доирасида еттита масжидни ёпган, кейинроқ улардан биттаси қайта очилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!