Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Австрия: юк машинасида суриялик қочқинларнинг жасади топилди 

1268

Австрия-Венгрия чегарасида текшириш учун тўхтатилган юк машинасида икки суриялик муҳожирнинг жасади топилган. Улар ҳаво етмаслиги оқибатида вафот этгани аниқланди.  

«Евроньюс»нинг хабар беришича, 26 муҳожир вақтинчалик сақлаш марказига олиб борилган. Юк машинасининг ҳайдовчиси қочиб кетган, полиция унинг қуролланган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Уни топиш учун операция бошланган. 

Австриянинг энг шарқий минтақаси – Венгрия билан чегарадош Бургенландда сўнгги ойларда ноқонуний муҳожирлар ва контрабандачиларни қўлга олиш ҳолатлари кўпайган. Бу ерда жорий йил бошидан буён 13 мингга яқин қочқин ушланиб, бирламчи қабул марказларига юборилди. Ҳозиргача полиция одам контрабандасида гумон қилинган 130 кишини ҳибсга олди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Бургенландда ташлаб кетилган музлаткичли юк машинасидан 71 нафар муҳожирнинг жасади топилган эди. Кейинчалик контрабандачилар тўдаси аъзолари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aвстрияда россиялик собиқ дипломатнинг  ўғли қўлга олинди 

523 19:20 19.12.2022

Ҳижобли боксчи жамоатчилик эътиборини тортмоқда

2112 17:00 06.08.2022

Энергетик инқироз ортидан Австрия пойтахтида қуёш батареялари сони кескин кўпайди

674 18:50 30.07.2022

Австрия Россия гази учун рублда тўлашдан бош тортди

1547 11:30 06.05.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

2468 10:06 23.04.2022

Австралия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлади

941 12:30 20.03.2022
« Орқага