Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Австриялик мусулмонлар рўмол тақиқи устидан Конституцион судга шикоят қилди

1589

Австрия ҳукуматининг қарорига биноан 2019 йилнинг сентябридан бошланғич мактабларда қизларнинг рўмол ўраши тақиқлаб қўйилган эди. Австрия ислом жамияти ана шу тақиқ устидан мамлакат Конституцион судига шикоят киритди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.  

Ислом жамияти раиси Умид Вуралнинг айтишича, ҳукумат рўмол тақиқини таълим муассасаларининг дунёвийлиги ва жинслар тенглиги баҳонасида жорий этди. “Бироқ фақатгина рўмол нишонга олинди, бошқа динга тегишли тимсоллар ёки кийимлар тақиқланмади. Бу эса тенглик принципига зиддир”, – дейди Вурал. 

Шунингдек, Ислом жамияти раиси Умид Вурал рўмол тақиқ инсонларнинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларига, дин ва виждон эркинлигига зид эканини айтар экан, бу тақиқ Австрия жамиятининг кучли бўлишига хизмат қилмаслигини таъкидлади.  

Бошланғич мактабларда рўмолни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси 2019 йилнинг майида Австрия парламентида тасдиқланди ва сентябрь ойида кучга кирди. Қонунга риоя қилмаган қизларнинг оилаларига 440 евро жарима солинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус пул ва телефонда қанча яшайди?

586 14:05 12.10.2020

Австралия: ҳомиладор муслимага ҳужум қилган исломофобга ҳукм ўқилди

2399 10:15 03.10.2020

Aвстрия: Исломнинг тарқалиши ва  мусулмонларнинг ҳаёти

1035 19:15 04.09.2020

Австриялик мусулмонлар исломофоб сиёсатчидан кечирим сўрашини талаб қилишди

1252 16:04 19.06.2020

Австрияда рус жосусига ҳукм ўқилди

638 11:00 10.06.2020

Австрия исломофбия ҳақида огоҳлантирилди

757 18:02 02.06.2020
« Орқага