Автобус ичида нималар тақиқланади?

19:35 10.07.2019 507

Автобусда қуйидагилар тақиқланади:

– йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;

– алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

– ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;

– ойнадан ташқарига осилиш;

– тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;

– ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;

– салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!