Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Автомобил йўлларида ўзбошимчалик билан сунъий нотекисликлар барпо этганлар жазоланади

1284

МЖТКнинг 147-моддаси биринчи қисмига 22 январдаги қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 24 апрелдан кучга киради. Бу ҳақда Sof.uz хабар берди.

Ҳозирги вақтда моддада йўлларга, йўл иншоотларига ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказганлик, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун санкциялар назарда тутилган.

Ўзгартиришлар кучга киргандан кейин, у бўйича қуйидагиларга ҳам жарима солиш бошланади:

автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганлик учун;

йўлларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун;

автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик учун;

йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун.

Шунингдек, жарималар ҳам қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар фуқаролар БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахслар эса – БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади (ҳозирги кунда санкциялар унификациялашган– жарима 10 БҲМ миқдорида).

Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликлардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланган тақдирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари баённома тузадилар. МЖТКнинг 282-моддаси тартибида у кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилади.

Қонун 24.04.2020 йилдан кучга киради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

546 19:04 27.10.2020

Ўзбек алифбосини ёзган озарбайжон олими

1593 10:40 22.10.2020

“Извините, нам учить ваших детей или собирать хлопок?!”

2204 13:39 20.10.2020

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

541 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1102 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1688 08:05 10.10.2020
« Орқага