Автомобилда йўловчи ва юк ташиш электрон расмийлаштирилади

13:30 07.12.2018 285

Ҳукумат қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар бермоқда Спутник нашри.

Қарорга кўра 2019 йил 1 апрелдан бошлаб лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилади.

Лицензия чекланмаган муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра умуман фаолият турига ёки унинг қисмларига берилади. 

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги - Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларни халқаро ташишга оид, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари эса шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ва юкларни ташишга оид лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!