Ислом

Аввал христиан роҳиби, охирда исломнинг буюк олими бўлган Абдуллоҳ (давоми)

1427

– Ҳукмдоримиз султон ҳазратларига айтинг, – дедим мен таржимонлик қилаётган Юсуф табибга. – «Ҳеч ким ўз динини, тегишли динга эргашувчиларнинг нафратига мубтало бўлмай туриб тарк этмайди». Султон ҳазратлари, сизнинг марҳаматингизга умид қилиб, юртингизда яшайдиган насроний савдогарлар-у, роҳибларни ҳузурингизга чорлашингизни илтимос қиламан. Улардан мен ҳақимда сўраб, жавобларини эшитишингизни истайман. Шундан сўнг мен, Аллоҳнинг иродаси ила Исломни қабул қиламан.

– Абдуллоҳ ибн Салом Исломга киришдан олдин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан сўраган нарсани сўрадинг сен мендан, – деди султон».

Шонли саҳоба Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг раҳномаси бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати ҳақида хабар топган Абдуллоҳ ибн Салом дарҳол Исломга кирган, бироқ даставвал у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бориб яҳудийлардан Абдуллоҳ ибн Салом ҳақида сўраб билишни илтимос қилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унинг илтимосини бажарган. Ҳузурига келган яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тегишли саволига жавобан Абдуллоҳ ибн Саломни оғиз кўпиртириб мақташган. Аммо Абдуллоҳнинг Исломни қабул қилганини эшитгач, уни нафрат-ла ёмонлашган.

Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн ат-Таржимон қуйидагича марҳамат қилади.

«Султон ҳазратлари насроний савдогарлар ва роҳибларнинг ҳузурига чорлашни буюрди. Мени эса суҳбат ўтадиган жой яқинидаги уйга киритишди.

– Юртимизга фалон кемада келган роҳиб ҳақида нима дея оласиз? – сўради султон.

– Султон ҳазратлари! У киши динимизнинг катта олимларидан бири бўлади. Муйсафидларимизнинг айтишича, бу юртда диний билим даражасига кўра ҳам, худотарслик бобида ҳам ундан ўтадигани йўқ экан.

– Агар шундай бир зот Исломни қабул қилса, нима деган бўлар эдингиз? – қизиқди султон.

– Худо асрасин! У ҳеч қачон бундай ишга қўл урмайди.

Христианларнинг жавобини эшитган султон мени чақиртирди. Султоннинг ҳузурига келгач, христианлар гувоҳлигида ҳақ дин каломлари – калимаи тоййиба билан калимаи шаҳодатни талаффуз этиб, Исломга кирдим. Насронийлар эса қўл ҳаракати ила юзларига хоч тортишди.

– Бу ишни у уйланиш ниятида қилди, – хитоб қилди улар. – Ахир бизнинг роҳибларимизга уйланиш мумкин эмас-у.

Шундай қилиб, дили сиёҳ бўлган насроний меҳмонлар султон қабулидан маҳзун кайфият-ла чиқиб кетишди.

Султон ҳазратлари менга кунига чорак динор маош тайинлаб, бошпана ажратди, ҳожи Муҳаммад ас-Сафарнинг қизини мен учун сўраб берди. Уйланишга рози бўлганимни эшитган султон ҳазратлари менга юз динор тилла танга туҳфа қилиб, янги сарпо кийдирди. Уйландим. Хотиним менга ўғил туғиб берди. Ўғлимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафига

Муҳаммад дея исм қўйдим».

Шундан сўнг ҳикоямиз қаҳрамони Абдуллоҳ ал-Майоркий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилини ўзлаштириб, араб тилида шундай бир улуғ китоб битди-ки, ушбу асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати Инжилда келтирилгани ва муқаддас китоб саналган Инжилнинг таҳрири насронийлар томонидан мазмунан бузилганини ҳужжатли исботлайдиган биринчи китоб бўлди. Абдуллоҳ ал-Майоркийнинг «Хочни қадрлайдиганларнинг далилларига рад қилиб бўлмайдиган жавоблар» асари кўп асрлардан буён иккита динни қиёслаб келаётганлар учун асос саналади. 

Абдуллоҳ ал-Майоркий 1423 йили Тунисда вафот топди. Унинг қабри ҳозиргача сақланиб келмоқда. Аллоҳ Абдуллоҳ ал-Майоркийдан рози бўлсин ва илоё чексиз Жаннат боғларидан жой ажратиб берсин.

“Ислом умматининг 100 буюк шахси” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ўликлар давлати!»

573 07:30 29.02.2020

Исломнинг биринчи элчиси

154 07:00 29.02.2020

Даҳрий дўстим билан баҳс (бешинчи қисм)

227 21:00 28.02.2020

Шотландиялик исломофобларнинг қаршилиги кучаймоқда

660 19:30 28.02.2020

Исломда вақф тушунчаси ва тарихдаги вақф ташкилотлари ҳақида

258 13:40 28.02.2020

Адий ибн Ҳотимнинг Исломга кириши

610 12:20 28.02.2020
« Орқага