“Аясофия” масжидга айланиши мумкин

13:30 25.03.2019 1417

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған TGRT телеканалига берган интервьюсида Истанбулдаги “Аясофия” музейи қайтадан масжидга айлантирилиши мумкинлигини айтди. 

Музейга киришнинг бепул бўлиши ҳақидаги саволга жавобан Эрдоған шундай деди: 

“Бўлиши мумкин. Лекин номи музей эмас, “Аясофия” масжиди бўлади. Сайёҳлар “Султон Аҳмад”, “Сулаймония”, “Фотиҳ” масжидларига келишади, пул тўлашяптими? “Аясофия”да ҳам худди шундай бўлади. Музей мақоми бекор бўлади. Зеро, кейинчалик музейга айлантирилган. Бу ЖХП (Жумҳурият халқ партияси) зеҳнияти ташлаган бир қадам, бу қадамни ўзгартирамиз”.   

Эслатиб ўтамиз, 532-537 йилларда қурилган ва Византия даврида черков бўлган “Аясофия” Истанбул 1453 йилда фатҳ этилгандан сўнг масжидга айлантирилган. 1935 йилдан бери музей сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!