Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Айбдор бўлган шахслар тегишли жазосини олиши керак” – Омбудсман

1335

Олий Мажлис ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Улуғбек Муҳамадиев ҳам Андижонда ИИБ томонидан амалга оширилган зўравонлик масаласида ўз фикрларини билдирди.

“Яқинда, 29 май куни шу масала бўйича бош прокуратура билан ҳамкорликда брифинг ҳам уюштирган эдик. Ўша ерда ҳам биз шу масалага алоҳида эътибор қаратгандик. Афсуски, фуқароларимиздан мана шу қийноқлар бўйича мурожаатлар давом этяпти. Ва биз ўша мурожаатларни тегишли ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан бирга кўриб чиқяпмиз. Жуда кўпини исботлаш қийинчилик муаммолар пайдо бўляпти. Лекин мана кечаги Андижондаги воқеа яна бир бор бизнинг фикримизни тасдиқлади. Ўтган сафар биз ўша брифингда айтган эдик, афсуски мана шу мурожаатларни кўпчилик қисми фуқаролардан айнан ички ишлар ходимлари устидан уларни фаолиятига нисбатан бўлаётган мурожаатлари ташкил қиляпти.

Бу жуда аянчли ҳолат. Жиноятни содир қилган-қилмаганлигини аниқлаш учун  аввало тафаккур билан, билим билан ёндашиш керак ўша соҳа ходимлари. Лекин бу бизда эскидан қолган метод бор. Куч ишлатиш билан бўйнига қўйиш масаласи. Энди бу методлардан биз воз кечишимиз керак. Бугун биз умуман бошқа демократик очиқ давлат қуряпмиз. Фуқаролик жамияти қуряпмиз, қонун устувор ишлайдиган мамлакат қуряпмиз... Ҳозир мазкур масала шахсан бош прокурорни назоратида. Биз ҳам улар билан ҳамкорликдамиз. Буни охирига етишини биз ҳам кутамиз. Қандай натижа эълон қилинишини мен ишончим комил, ўйлаймизки, айбдор бўлган шахслар тегишли жазосини олиши керак ва бу жамоатчиликка эълон қилиниши керак. Энг муҳими мана шу нарса бизни жамиятимизда йўл қўйилмаслиги керак деган ғояни ҳаммага етказишимиз керак. Бу мутлақо мумкин эмас!” – деб ўз мулоҳазаларини билдирди У.Муҳаммадиев.

Пандемия: Туркияда карантин юмшатилди, касаллар сони ортди

Афғон ҳукумати: “Толибон”нинг ҳужумлари тўхтамаяпти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон «сирли ҳаракатлари» учун Саудияни айбламоқда

552 05:30 12.08.2020

Хитой Саудияга ядровий қурол ишлаб чиқаришда ёрдам берганликда айбланмоқда

917 09:00 08.08.2020

Малайзиянинг собиқ бош вазири коррупцияда айбдор деб топилди

692 16:22 28.07.2020

БМТ Азимжон Асқаровнинг ўлими учун Қирғизистон ҳукуматини айблади

828 15:02 28.07.2020

АҚШ яна Хитойни айблаяпти

1875 20:30 04.05.2020
« Орқага