Таниқли журналист Муҳаммад Шариф фейсбукдаги саҳифасида топишмоқ сурат жойлаштирди. Бир кун аввал эса “ИИБ ходимларига тушунтириш хати” ёзганинини, бу жудаям машаққатли эканини билдириб пост қолдирганда кўпчилик хавотир изҳор бошлаганди. Охирги пайтларда журналистларнинг хавфсизлиги борасида озмунча гап бўлдими?..
Кейинчалик маълум бўлишича, кўчада кетаётган журналист тасодифан реклама баннерига кўзи тушиб қолади ва QR кодига кириб қараса, наркотиклар онлайн дўкони рекламаси бўлиб чиқди. Муҳаммад Шариф тегишли ташкилотларга мурожаат қилган ва ИИБ ходимлари тартибга кўра ундан тушунтириш хати олинган.
Ушбу мақолага Бош прокуратура, ИИВ, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлардан муносабат кутиб қоламиз.
Тафсилотлар яқин соатларда...