Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ғолиблари эълон қилинди – Ўзбекистоннинг энг моҳир қориялари билан танишинг!

17:14 26.04.2018 4221

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида аёл-қизлар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди.

Унга кўра, олий ўрин соҳибаси Тошкент Ислом институти талабаси Нажмиддинова Робия мусобақанинг мутлақ ғолиби деб топилди.

Шунингдек, аёл-қизлар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Нажмиддинова Нозима (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам (Наманган вилояти)

3-ўрин: Мирзаева Мубинахон (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Акрамова Оминахон (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Мўминова Мўътабар (Андижон вилояти)

3-ўрин: Аллаева Шохистахон (Сирдарё вилояти)

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Абдуҳакимова Дилбар (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону (Фарғона вилояти)

3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Зоирова Нафиса (Самарқанд вилояти)

2-ўрин: Абдукаримова Нигора (Тошкент шаҳри)

3-ўрин: Масадиқова Ўғилой (Тошкент вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Саъдуллаева Муфаззала (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Хусанбоева Муслимахон (Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Нажмиддинова Робия (Тошкент Ислом институти)

2-ўрин: Фозилова Матлуба (“Хадичаи Кубро” билим юрти)

3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур (“Жўйбори Калон” билим юрти)

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қориялар тақдирланди:

Энг хушовоз қория номинацияси соҳибаси: Жамилова Дилфуза (Сурхандарё вилояти)

Энг ёш қория номинацияси соҳибаси: Бувайхўжаева Хадича (Наманган вилояти)

Энг тажрибали қория номинацияси соҳибаси: Ҳаитова Хосият (Бухоро вилояти)

Энг матонатли қория номинацияси соҳибаси: Шакирова Нодирахон

Аввалроқ, эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг натижалари ҳақида хабар берган эдик. Қайд этиш керак, «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибига Президент совғаси - «Лаcетти» автомашинаси топширилди. Шунингдек, тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик Умра сафари сертификатлари ва барча совриндорларга ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди.

Манба: Azon.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!